Қашқадарё вилоятининг Муборак тумани қирларида «Ризқ-рўз» сайли ўтказилди. Унда ўтган йил сарҳисоб қилиниб, 2019 йилда амалга оширилажак қишлоқ хўжалиги лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди. Дошқозонларда бир тонна ош дамланиб, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга тарқатилди.
Фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан чорвачилик, деҳқончилик, боғдорчилик, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, шунингдек, рассомчилик санъати намуналари, китоблар кўргазмалари намойиш қилинди. Кўпкари, кураш, арқон тортиш, чиллик, югуриш, қўчқор уриштириш сингари миллий ўйинлар ўйналди.
«Хитой қишлоғи кенгликлари қирлар билан қуршалган гўзал ва баҳаво гўша, — дейди халқ сайли иштирокчиларидан бири Баҳодир Мусаев. — Кишига ўзгача ором ва хуш кайфият бағишлайди. Ўтмишда бу гўшада туманнинг катта-катта сайил ва тадбирлари ўтказилган, чапдаст чавандозлар кўпкари чопиб, турли спорт ўйинлари уюштирилган. Ана шу анъана буган қайта тикланди».
Изоҳ (0)