Роғун ГЭСи объектлари қурилишида 2018 йилда олти киши ҳалок бўлган ва етти киши жабрланган, дея хабар беради «Asia-Plus».
Тожикистоннинг асосий қурилишида ўтган йили 11 та бахтсиз ҳодиса юз берган.
Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар Хитой фуқароси бор, қолгани тожикистонликлар.Роғундаги бахтсиз ҳодисалар турли сабабларга кўра юз берган, уларнинг асосийси хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилмаганликдир.
Хусусан Хитой фуқаролари томонидан портлатиш ишлари давомида портловчи моддаларини қўллашга амал қилинмаганидир.
2018 йил якунларига кўра, Тожикистондаги турли қурилиш объектлари ва ташкилотларида 31 та бахтсиз ҳодиса юз бериб, 20 кишининг ҳаётига нуқта қўйган.
Изоҳ (0)