Жорий йилнинг 1 февраль куни Вазирлар Маҳкамаси айрим маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловларни олиб ташлаш тўғрисида қарори қабул қилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ, фойдали қазилмаларнинг захира ва ресурслари, уларнинг қазиб олиш ва сотиш ҳажмлари, маблағларнинг тақсимланиш тўғрисидаги маълумотлар, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, «Олмалиқ КМК» АЖ ва «Навоий КМК» ДКнинг 2013 йилдан бошлаб миллий ва халқаро стандартлар асосидаги молиявий ҳисоботларини эълон қилиш бўйича чекловлар олиб ташланган.
Шунингдек, 2017 йилнинг 1 январь ҳолатигача давлат олтин валюта-захираларининг йиллик ҳажмлари ва уларнинг таркиби, давлат ва давлат томонидан кафолатланган (ички ва ташқи) қарзларнинг умумий ҳажми, уларнинг манбалари, валюталари, фоиз ставкалари, сўндириш муддатлари, шунингдек қарздор ташкилотлар кесимида ўзлаштирилиши ва қайтарилиши бўйича маълумотларни эълон қилиш бўйича ҳам энди чеклов мавжуд эмас.
Изоҳ (0)