Тошкентда 10 ёшли бола ота-онасининг Captiva’сини ўғирлаб кетиб, дарахтга ургани ҳақидаги хабар ўз тасдиғини топмади.
ИИББ матбуот хизматига кўра, мазкур ҳодиса 1 февраль куни Учтепа туманидаги 38-уй яқинида рўй берган. Бу ҳақдаги хабар ички ишлар идораларига соат 08:30 атрофида келиб тушган.
Автомобилни бошқарган 46 ёшли Ҳилола Р.нинг айтишича, машинада қайрилмоқчи бўлганида рул бошқарувини уддалай олмаган. Натижада автомобиль йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга бориб урилган.
Аёл рулда ўғли бўлганини инкор этмоқда. Ҳодиса туфайли ҳеч ким жабрланмади.
Изоҳ (0)