Хитой Ўзбекистон тарихи, маданияти, санъати ва меъморчилигини ўрганиш учун бир миллионга яқин ўқувчи ва талабаларни юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Хитойнинг UNMCSR-SNC ташкилоти бош котиби Цзянбо Ву бошчилигидаги делегациянинг «Ипак йўли» халқаро туризм университети вакиллари билан учрашувида маълум қилинди, дея хабар беради «Podrobno.uz».
«Ўзбекистон Буюк ипак йўлининг марказларидан бири эканлигини Хитойда ҳамма ҳам билавермайди. Шу сабабли айнан Ўзбекистон лойиҳамиз маркази бўлиши ҳақидаги қарорга келдик», — дейди Хайнан университети вакили Ли Дзин.
Ташриф давомида Хитой олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди. Келгусида университетда Хитой тил маркази, шунингдек, ушбу тилни мукаммал эгаллаган гид-экскурсоводларни тайёрлаш марказини очиш мўлжалланмоқда.
Изоҳ (0)