• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фаолиятига тўсқинлик қилинган ва тазйиқ ўтказилган адвокатлардан Бош прокуратурага мурожаат қилишлари сўралди

    Жорий йилнинг 28 январь куни Адвокатлар палатаси расмий сайтида адвокатлар фаолиятига тазйиқ ўтказиш ва қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан ўтказилган аноним сўровнома натижалари эълон қилиниб, унда касбий фаолияти давомида адвокатларнинг ҳуқуқлари суриштирув, тергов органлари ҳамда судлар томонидан мунтазам бузилаётганлиги ҳақида таҳлилий маълумотлар баён қилинган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Сўров натижаларининг эътиборли тарафи шундаки, унда 3553 нафар адвокат, яъни республикада фаолият юритаётган адвокатларнинг 91 фоизи иштирок этган, деб қайд этилган.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда адвокатларнинг мақоми ва процессуал ваколатларини кенгайтириш, уларнинг дахлсизлигини ишончли таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида аноним сўровнома натижасида эълон қилинган рақамлар жиддий шубҳа уйғотади.

    Масалан, ўтказилган аноним сўровнома натижаларида адвокатларга ҳимоя остидаги шахс билан учрашишга тўсқинлик қилиниши ҳолатлари суриштирув жараёнида 461 тани, тергов давомида эса 328 тани ташкил этади, деб кўрсатилган. Ваҳоланки, амалдаги қонунчиликка биноан, адвокат суриштирув ёки тергов жараёнида ҳимоя остидаги шахс билан жиноят ишини юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг рухсатисиз, учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда ҳоли учрашишга ҳақли.

    ИИВ ЖИЭББнинг расмий маълумотларига биноан, ўтган 2018- йилнинг ўзида тергов ҳибсхоналари ва ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасаларида адвокатларнинг ўз ҳимояси остидаги шахслар билан учрашувлари сони 29 766 тани ташкил этган.

    Аноним сўровнома натижаларида ҳимоя остидаги шахслар билан учрашиш учун махсус хоналар мавжуд эмаслиги юзасидан 597 та адвокат эътирози қайд этилган бўлсада, амалда республиканинг тергов ҳибсхоналари ва ёпиқ турдаги жазони ижро этиш муассасаларининг ҳар бирида махсус адвокат хоналари (32 та муассасада 69 та адвокат хонаси) ажратилган.

    Ҳар қандай тазйиқ ҳолатларининг олдини олиш мақсадида тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларининг барчаси видеокузатув мосламалари билан жиҳозланган.

    Бугунги кунда адвокатларга ўз фаолиятларини эркин ва тўла амалга оширишга тўсқинлик қилиш, бузилган ҳуқуқлари ёки содир этилган ноқонуний хатти-ҳаракатлар юзасидан тегишли тартибда мурожаат қилиш учун барча зарур имкониятлар яратилган.

    Бу борада эълон қилинган аноним сўровнома натижаларида тергов органлари ходимлари томонидан адвокатга нисбатан ҳақоратли, камситадиган муносабатда бўлиш ҳолатлари 209 тани ташкил этади, деб кўрсатилган бўлсада, ўтган 2018 йилда республика миқиёсида прокуратура органларига адвокатлардан ўзига нисбатан ҳақоратли ва камситувчи муносабатда бўлинганлиги ҳолати юзасидан 2 та мурожаат келиб тушган ва қонуний тартибда кўриб чиқилган.

    Шунингдек, аноним сўровномада иштирок этган адвокатлар томонидан адвокатга нисбатан жисмоний зиён келтириш тўғрисида таҳдид қилишнинг 208 ҳолати мавжуд, деб қайд этилган бўлсада, 2018 йил давомида прокуратура ва ички ишлар органларига бундай мазмундаги биронта ҳам расмий мурожаат келиб тушмаган.

    Бош прокуратурага кўра, очиқ ва қонуний мурожаат механизми мавжуд шароитда адвокатлар томонидан уларга нисбатан мунтазам тазйиқ ва таъқиб бўлаётгани ҳақидаги эътирозларнинг аноним сўров шаклида эълон қилинишининг ўзи касбий ва ахлоқий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ эмас.

    Шу билан бирга, мазкур сўровнома асосида баён этилган маълумотлар қонунни қўллаш амалиётида мавжуд вазиятни танқидий баҳолаш учун жиддий сигнал ҳисобланади.

    Касбий фаолиятига тўсқинлик қилиниши ва тазйиқ ўтказилиши ҳолатларига бевосита дуч келган адвокатлар Бош прокуратурага мурожаат қилишлари сўралган.

    Адвокатларнинг бундай мазмундаги ҳар бир мурожаати шахсан Бош прокурор назоратида индивидуал ва шаффоф тартибда кўриб чиқилиб, қонуний баҳо берилиши қатъий таъминланади.

    04.02.2019, 09:33   Изоҳ (0)   20714
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкент шаҳар ИИББ: Дарахтга бориб урилган Captiva’ни бола эмас, онаси бошқарган

    04.02.2019, 09:10

    Хитой Ипак йўли тарихини ўрганиш учун Ўзбекистонга 1 млнга яқин ўқувчи ва талабани юборишни кўзламоқда

    04.02.2019, 08:30

    Андижонда тарғибот декадаси 9 мингдан зиёд ёшларни қамраб олди

    03.02.2019, 22:59

    Муфтий Усмонхон Алимов Абу-Дабидаги халқаро анжуманда қатнашмоқда

    03.02.2019, 22:32

    Ўзбекистонда медиаторларни тайёрлаш дастури тасдиқланди

    03.02.2019, 22:03

    Ўзбекистонда 2 млнга яқин намунали оиланинг маълумотлар базаси шакллантирилди

    03.02.2019, 21:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Shahed дронларида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган қисмларни топди

    Дунё | 6 август, 12:53

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга ракеталар ёғдириш билан таҳдид қилди

    Дунё | 6 август, 12:10

    “Ньюкасл” ҳимоячисини Сеул аэропортида унутиб қолдирди

    Спорт | 6 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.