• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: Боғча тарбиячисининг масъулиятсизлиги сабаб 6 ёшли бола ҳаётдан кўз юмди

    «Дарё» таҳририятига Ургут тумани Хўжайдуқ маҳалласида яшовчи фуқаро Орзи Рўзиқулов мурожаат қилди. У 2018 йилнинг 18 сентябрь куни соат тахминан 16:30 атрофида қишлоқдаги 29-сонли мактабгача таълим муассасасининг «Мактабгача таълим» гуруҳи тарбияланувчиси бўлган 2012 йилда туғилган набираси Райҳона Орзиева боғчанинг болалар ўйингоҳи майдончасидаги темир арғимчоқда ўйнаётган вақтда йиқилиб тушиб, тан-жароҳати олиб ҳалок бўлганини маълум қилган. Аризада қайд этилишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари Орзиевани арғимчоқдан йиқилиб вафот этиш ҳолатини бахтсиз ҳодиса сифатида қайд этиб, ишни ёпиб юборишган.

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев мазкур ҳолат юзасидан марҳума Райҳона Орзиеванинг яқинлари ва Ургут туман 29-сонли мактабгача таълим муассасасида фаолият юритаётган ходимлар билан суҳбатда бўлиб, воқеа тафсилотлари юзасидан журналистик суриштирув олиб борди.

    Райҳона Орзиева.

    Райҳона Орзиева.
    Фото: «Дарё»

    – Мен набирамни 2018 йилнинг 13 ёки 14 сентябрь куни боғчага олиб бордим. Ўша куни боғча мудираси Манзура Турсунова ишда йўқ экан. Тарбиячи Вилоят Қурбоновага набирамни боғчага қўйиш учун олиб келганимни айтиб, қандай ҳужжатлар керак бўлса тўғирлаб келишимни билдирдим. Аммо Вилоят Қурбонова ҳужжатларни ўзимиз тайёрлаймиз, бунинг учун 18 000 сўм тўлайсиз деб айтди, – дейди Орзи Рўзиқулов. – Қурбоновага 15 000 сўм пул ва набирамнинг гувоҳномасини топшириб келдим.

    Фото: «Дарё»

    Орзи Рўзиқуловнинг айтишича, мудира Манзура Турсунова ўрнига вақтинчалик хўжалик ишлари бўйича мудира ёрдамчиси Саодат Шомуродова боғчага раҳбарлик қилиб келган. Воқеа қизча боғчага келишни бошлаганига бир ҳафта ҳам ўтмай содир бўлган. Темир арғимчоқда ўйнаётган вақтда йиқилиб тан-жароҳати олган Райҳона Орзиева йиқилганидан сўнг чамаси ярим соатлар қаровсиз қолиб кетган. Боғча ходимлари қизчани йиқилиб ётганини кўрганидан сўнг устига челак билан сув сепиб, оғзига қошиқ, сўнг пиёз тиқишган экан.

    Орзи Рўзиқулов набираси арғимчоқдан йиқилиб тушган жойни кўрсатмоқда.

    Орзи Рўзиқулов набираси арғимчоқдан йиқилиб тушган жойни кўрсатмоқда.
    Фото: «Дарё»

    – Ўша куни муассасанинг ҳамшираси туман мактабгача таълим бўлимига қандайдир ҳужжатларни олиб кетган экан. Воқеани қудам кўриб қолган ва келибоқ набирамни аввалига қишлоқдаги тез ёрдам бўлимига, сўнг туман тиббиёт бирлашмасига олиб борган. Биз воқеадан кеч соат 20:00 атрофида хабар топдик, – дейди Орзи Рўзиқулов. – Биз шифохонага борсак набирам жонлантириш бўлимида ётибди. У ерга бизни киргани қўйишмайди. Мудира ҳам, тарбиячи ҳам ўша ерда эди. Бир нечта тажрибали шифокорлар келиб кўришди. Аммо набирам эртаси куни, аниқроғи 19 сентябрь куни ҳаётдан кўз юмди.

    Боғчадаги арғимчоқлар муассаса ҳудудининг чекка қисмига олиб бориб қўйилган.

    Боғчадаги арғимчоқлар муассаса ҳудудининг чекка қисмига олиб бориб қўйилган.
    Фото: «Дарё»

    Боланинг ўлими ҳақидаги маълумотномада ўлим сабаби сифатида бош миянинг қисилиши, бош мия пардалари остига мия тўқимасига қон қуйилиши кўрсатилган.

    Райҳона Орзиеванинг арғимчоқдан йиқилиб тан жароҳати олиб ўлганлиги юзасидан Орзи Рўзиқулов тумандаги ҳуқуқ-тартибот идораларига бир неча бор мурожаат қилган. Бироқ уларнинг барчаси Райҳона Орзиеванинг ўлимини бахтсиз ҳодиса эканлигини баён қилган. Ваҳоланки, болани боғчага келиб, то уйига кетгунга қадар қараши, бу вақтда олинган ҳар қандай жароҳат ёки бошқа ҳолат учун тарбиячи масъул эканлиги белгилаб қўйилган.

    Орзи Рўзиқуловнинг айтишича, набирасининг ўлими юзасидан туман прокуратураси, Ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. Тергов ходимлари ҳаммадан тушунтириш хати ёзиб олган бўлса-да, ҳеч қандай иш олиб бормаган. Ҳатто вилоят ҳокимига телеграм орқали ҳам мурожаат қилишган. Бироқ уларнинг ҳаммаси бир хил тарзда Райҳона Орзиева бахтсиз ҳодиса сабаб вафот этганлигини маълум қилган. Хусусан, Ургут туман ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлимининг 2018 йил 23 октябрь кунги №54|9 8995-сонли ҳамда 2019 йил 8 январь кунги №54|9 99-сонли хатларида, терговга қадар олиб борилган текширув ҳаракатлари натижасига кўра, ҳолатда бирор бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Процессуал Кодекснинг 83-моддаси 2-қисмига (шахснинг қилмишида жиноят таркиби бўлмаса) асосан жиноят иши қўзғатишдан рад қилинганлиги маълум қилинган.

    Ургут туман прокуратураси ҳам Орзи Рўзиқуловга худди шу мазмун қайд этилган жавоб хати йўллаш орқали унинг мурожаатини икки маротаба осонгина ёпиб юборган.

    – Нега ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар боғча мудираси ва тарбиячининг ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги, болани назоратсиз ва қаровсиз қолдирганлигига эътибор қаратишмаяпти. Ахир уларнинг эътиборсизлиги сабаб бир бегуноҳ бола ҳаётдан кўз юмаяпти-ку, – дейди Орзи Рўзиқулов. – Туман ИИОФМБ олиб борган терговдан норози бўлиб вилоят ИИБга мурожаат қилдим. У ерда аризам ўрганиб чиқилиши, ўз ишига масъулиятсиз бўлган ходимлар тегишли тартибда жавобгарликка тортилишини билдиришди.

    Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Ширин Норматова Райҳона Орзиеванинг ўлими юзасидан мактабгача таълим муассасаси директори ҳамда тарбиячини жавобгарликка тортиш бўйича суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилди.

    29-MTM.

    29-MTM.
    Фото: «Дарё»

    Воқеа содир бўлган боғчада ҳолатни ўрганиш юзасидан ташриф буюрганимизда, муассаса анчагина таъмирталаб бўлиб қолганлиги, болалар совуқ хоналарда ўтирганлигига гувоҳ бўлдик.

    29-MTMга олиб борувчи йўл.

    29-MTMга олиб борувчи йўл.
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    – Мени иш бошлаганимга эндигина бир ой бўлди. Шу сабабли ҳам ҳолат бўйича ҳеч нарса дея олмайман, – дейди 29-сонли MTMнинг вақтинчалик мудираси этиб тайинланган Вазира Омонова. – Ўша вақтда ишлаган мудира Манзура Турсунова, тарбиячи Вилоят Қурбонова, ёрдамчи тарбиячи Х.Ашуровалар ўз аризасига кўра ишдан бўшатилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    29-сонли MTMда ошпаз бўлиб ишлайдиган Хуршида Муҳиддинованинг айтишича, воқеа содир бўлган вақтда тарбиячи Вилоят Қурбонова гуруҳдаги бошқа болаларни овқат бериш учун сафга тортаётган бўлган.

    – Мен идиш-товоқларни ювиш мақсадида сувга бораётган эдим. Болалар майдончасидаги арғимчоқ олдида Райҳона Орзиевани йиқилиб ётганини кўрдим. Райҳона қачон йиқилганлигини билмайман. Югуриб бориб унга биринчи ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилдим ва қолганларни чақирдим. Ҳар доим унинг ҳолатини эсласам, кўзимга ёш келади, – дейди Хуршида Муҳиддинова.

    Орзи Рўзиқуловнинг вилоят мактабгача таълим бошқармасига йўллаган аризасига ташкилот воқеа содир бўлган куни ишлаган мудира ва тарбиячилар ишдан бўшатилганлиги тўғрисида маълумот тақдим этган холос.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    – Тарбиячининг масъулиятсизлиги сабабли содир бўлган ҳодисадан сўнг фарзандимнинг турмуши бузилди. Келиним уйига кетиб қолди. Қизининг доғида сиқилган ўғлим эса уйга келмай қўйди, – дейди Орзи Рўзиқулов. – «Дарё» таҳририятига мурожаат қилишимнинг боиси, кимнидир қаматиш ёки кимдандир ўч олиш эмас. Балки қолган боғчаларда ишлаётган тарбиячилар ва мудиралар ўз вазифасига совуққонлик билан қарамасдан болаларга эътиборли бўлишини айтмоқчиман. Уларнинг эътиборсизлиги сабаб бирор бир бегуноҳ бола ҳаётдан бевақт кўз юммасин. Уларнинг ўз вазифасига совуққонлиги сабабли бошқа ота-оналар фарзанд доғида куймасин.

    Ўйлаймизки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Райҳона Орзиеванинг ўлими билан боғлиқ ҳолатни тегишли тартибда ўрганиб, тергов-суриштирув ишларини олиб боради.

    Масаланинг яна бир жиҳатига эътибор қаратиш лозим. 1977 йилда қурилган болалар боғчаси бугун ачинарли ҳолга келиб қолган. Боғчага борувчи йўл абгор ҳолатда. Болалар совуқ хоналарда ётишади. Бино таъмирталаб бўлиб қолган. Наҳотки Ургут туман ҳокимлиги, туман мактабгача таълим бўлими, вилоят мактабгача таълим бошқармаси боғчанинг бундай ачинарли ҳолатига панжа орасидан қараб келаётган бўлса. Қачонгача туман ва шаҳар марказидаги боғчаларни таъмирлаш учун маблағ ажратиб, олис чекка қишлоқдаги боғчаларни эътибордан четда қолдириб келишади.

    04.02.2019, 16:30   Изоҳ (0)   51953
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда чегара пунктларида навбатда турган автомобиллар сонини онлайн текшириш мумкин

    04.02.2019, 16:20

    Қўқонда шаръий никоҳидаги турмуш ўртоғини ўлдирган собиқ ички ишлар ходими 20 йилга қамалди

    04.02.2019, 15:58

    Тарихчилар яқин тарихдаги энг бой одам номини аниқлади

    04.02.2019, 15:58

    Ўзбекистонда январь ойида метан нархи ошди, пропан нархи эса пасайди

    04.02.2019, 15:47

    Очилбой Раматов Бош вазир ўринбосари — транспорт вазири этиб тайинланди

    04.02.2019, 15:19

    Тошкент вилояти ҳокими: Депутат Кушербоевни сарсон қилган амалдорлар жазоланади

    04.02.2019, 14:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ёзги трансфер ойнасида энг кўп харажат қилган клублар: “Челси” етакчи, “Ливерпуль” ва “Реал” ҳам ундан қолишмаяпти

    Спорт | 19 июл, 13:30

    Британия Европа Иттифоқининг Россия нефтига “юқори нарх чегараси”ни пасайтириш бўйича қарорига қўшилди

    Дунё | 19 июл, 13:15

    Ўзбекистонга телефон импорти сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 19 июл, 12:50

    Кайфиятингизни кўтариб, ҳаётга қизиқиш уйғотадиган 7 та фильм

    Кино | 19 июл, 12:26

    “Манчестер Сити” Винисиус учун курашга кирди

    Спорт | 19 июл, 11:59

    Chevrolet янгиланган Tracker кроссоверини ишлаб чиқаришни бошлади

    Авто | 19 июл, 11:55

    Бакалавр ва магистрлар учун давлат грантлари сони оширилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 11:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.