Ўтган ҳафтада Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевнинг Янгийўл ва Зангиота туманларидаги сайловчилар билан учрашуви маҳаллий ҳокимиятнинг айби билан ўтказилмай қолгани ҳақида хабар берилган эди.
ЎзАнинг ёзишича, Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов бугун, 4 февраль куни ўтказилган йиғилиш давомида бу ҳолатга эътибор қаратган. Вилоят ҳокими ушбу ҳолат ҳақида гапирар экан, «Бир сўз билан айтганда, шармандагарчилик бу», деган.
«Олий Мажлис депутатига, халқ вакилига ҳурматсизлик қилингани, ташкилий йўналишда хато-камчиликка йўл қўйгани учун бир қатор раҳбарларга интизомий жазо чоралари белгиланди. Аниқлаштирилишича, икки туман ташкилий назорат бўлими раҳбарларига хайфсан эълон қилинган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)