Ўзбекистонда январь ойи давомида автомобиллар учун ёқилғи нархлари 0,7 фоизга қимматлади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасига таяниб, ЎзА хабар берди.
Бензин нархининг барқарор сақланиб қолганлиги баробарида метан нархи 9,4 фоизга кўтарилиб, пропан нархи эса аксинча, 14,4 фоизга арзонлади.
Метан нархлари мамлакатнинг бошқа ҳудудларига нисбатан сезиларли даражада Сирдарё вилоятида (ой давомида 1,2 марта), пастроқ суръатларда эса Бухоро вилоятида (3,1 фоиз) қимматлаганлиги қайд этилган.
Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги нархлар ўзгаришини инобатга олмаганда пропан нархларининг арзонлашиши республиканинг барча ҳудудларида кузатилган.
Изоҳ (0)