Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2018 йилнинг 26 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчасида жойлашган «Пабло» қаҳвахонаси олдида номаълум шахслар безорилик сабаб, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи М.Х. ва Бухоро шаҳрида яшовчи И.С.ларни бош ва юз қисмларига уриб-тепиб, М.Х.га ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Фото: ИИВ

Фото: ИИВ

Натижада М.Х. ва И.С.лар касалхонага ётқизилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни содир этган барча шахслар аниқланиб, қўлга олинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)