2019 йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани Тақачи кўчасида яшовчи С.Б. уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшаган отасининг танасининг турли жойларига қўллари билан уриб жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада ота касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 2 февраль куни вафот этган. С.Б. қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)