2018 йилнинг 26 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчасида жойлашган «Пабло» қаҳвахонаси олдида номаълум шахслар безорилик сабаб, Мирзо Улуғбек туманида яшовчи М.Х. ва Бухоро шаҳрида яшовчи И.С.ларни бош ва юз қисмларига уриб-тепиб, М.Х.га ўткир тиғли жисм билан жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада М.Х. ва И.С.лар касалхонага ётқизилиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни содир этган барча шахслар аниқланиб, қўлга олинди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)