Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари матбуот хизматининг хабар беришича, 2019 йилнинг 30 январь куни «Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига кириш, чиқиш, мамлакатда бўлиш ва транзит ўтиш тартиби» мавзусида семинар машғулот ўтказилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси визаларини расмийлаштириш тартиби ва муддатлари (ТИВ), хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонга/дан кириш/чиқиш ҳуқуқи бўйича ҳужжатлар (ДХХ ЧҚ), товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш тартиби (Давлат божхона қўмитаси), хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонда бўлиш қоидалари (ИИВ) ва меҳмонхона хизматларини кўрсатиш (Давлат туризм қўмитаси) каби тушунчалар бўйича тушунтириш ишлари ўтказилди.
Семинар давомида музокаралар ташкил этилиб, унда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан фаол қатнашди.
Семинар машғулотда журналистлар корпуси, сайёҳлик операторлари, тадбиркорлар ва туристик фаолиятга дахлдор 150 дан ортиқ одам иштирок этди.
Изоҳ (0)