• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2 млнга яқин намунали оиланинг маълумотлар базаси шакллантирилди

    Президентнинг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ташкил этилганига бир йил тўлди. Шу муносабат билан уюштирилган медиа анжуман хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда оила институтини мустаҳкамлаш бўйича ўтган йил мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланди. Бу ҳақда «Дарё»га марказ ахборот хизмати маълум қилди.

    Фото: «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази

    Фото: «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази

    Анжуманда таъкидланганидек, юқоридаги фармон билан мутлақо янгитдан шакллантирилган «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг асосий вазифаси сифатида жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этиш, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш, давлат ва нодавлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтларини оилани мустаҳкамлаш ғояси атрофида бирлаштириш, бу борада самарали ягона давлат сиёсатини юритиш каби мақсадлар белгиланди. Ана шу каби масъулиятли вазифаларни амалга ошириш мақсадида Марказ фаолиятига етакчи олимлар, психологлар, ҳуқуқшунослар, оилашунос экспертлар, шунингдек, хорижлик мутахассислар кенг жалб этилди.

    Ҳамкор ташкилотлар кўмагида ўтган бир йил мобайнида оилалардаги ҳолатлар кўрсаткичларининг аниқ масштабини аниқлаб олиниб, уларни ҳар бир ҳудуд кесимида, ҳудуднинг ўзига хос географик, этник-ижтимоий, тарихий, маданий-маърифий хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда оилаларга тегишли масала ва муаммоларга илмий усулларда, амалий тадқиқотлар, ижтимоий сўровлар олиб бориш орқали таҳлилий ёндашиб ишланди.

    Хусусан, оилавий муаммоларни тизимли асосда бартараф этиш мақсадида 10 дан зиёд тадқиқот ўтказилиб, шу асосда ишлаб чиқилган бир қатор илмий таҳлил ва тавсиялар Ҳукумат ва мутасадди ташкилотларга тақдим этилди.

    Мисол учун, Сирдарё вилоятида ажрашиш ҳолати қайд этилган 250 дан ошиқ оилада бу кўнгилсиз ҳодисага сабаб бўлган оқибатларни ўрганишга қаратилган тадқиқот ўтказилиб, унинг натижалари бўйича барча ҳамкор ташкилотлар билан тайёрланган «Оилани мустаҳкамлаш ва оилавий ажрашишларнинг олдини олиш чора-тадбирлари режаси» Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиб, ижрога йўналтирилди. Умуман, «Оила» марказининг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари дахлдор ташкилот-муассасалар билан биргаликда тизимли комплекс чора-тадбирларнинг ижроси таъминлангани боис республика бўйича ажрашиш арафасида турган 23554 та низоли оиланинг иши судга етиб бормасдан ижобий ҳал этилди.

    Фото: «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази

    Фото: «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази

    Ёш оилалар ўртасида ажрашишларнинг асосий сабабларини аниқлаш мақсадида барча ҳудудларда 1400 нафар қиз ва 400 нафар йигит ўртасида ижтимоий сўровлар, жумладан, «Сиз оила қуришга тайёрмисиз?» мавзусида экспресс-сўров ўтказилди. Илмий-амалий тадқиқотларда шу нарса маълум бўлдики, ажрашган оилаларнинг 40 фоиздан ортиғи агар вақтида ёрдам берилганида, ажрашмаган бўлар эдик, деган фикрни баён этди. Бундан хулоса шуки, аксарият ёшлар бугун мустақил оила қуришга, рўзғор юритишга тайёр эмас, бу борадаги зарур билим, малака ва кўникмалар етишмайди. Ана шундай муаммоларга ечим топиш мақсадида ўтган йили илк бор Тошкент вилоятининг Паркент туманида никоҳланувчи ёшлар ўртасида тажриба тариқасида махсус ўқув машғулотлари ташкил этилди.

    Мазкур ўқувларда қатнашиб, сўнг никоҳ қурган 120 та ёш оиланинг турмуш тарзи, ўзаро муносабатлари, оиласи барқарорлиги мониторинг қилиниб борилиши баробарида, ўқув машғулотлари кейинги гуруҳлар билан изчил давом эттирилмоқда. Ушбу синов-тажриба Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида «Оила» маркази, Ёшлар иттифоқи ва Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида «Келин-куёвлар инновацион мактаби» фаолиятини йўлга қўйишга замин яратди. Бу масканда малакали мутахассислар ва тренерлар кўмагида оилавий ҳаётнинг психологик, ҳуқуқий, тиббий, иқтисодий, репродуктив, диний-маърифий, маънавий-ахлоқий жиҳатлари ёш оила қурувчиларга 16 соатлик ўқув дастури асосида ўргатиб борилмоқда. Худди шундай «Келин-куёвлар инновацион мактаби» фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Хоразм, Қашқадарё, Самарқанд, Наманган вилоятларида ҳам йўлга қўйилди.

    Республика бўйича 35485 та қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган оиланинг муаммолари «Оила» маркази томонидан ҳамкор ташкилотлар билан бамаслаҳат таҳлил этилиб, 16288 та оилани ночорликдан чиқариш бўйича «Йўл хариталари» ишлаб чиқилди ва 3500 та оила ночорликдан чиқарилишига эришилди. Мамлакат миқёсида муаммоси бўлган 11127 та оила билан тўғридан-тўғри алоқа йўлга қўйилиб, ўз навбатида, 2 миллионга яқин намунали оиланинг маълумотлар базаси шакллантирилди. Олтинкўл, Асака, Паркент, Зангиота, Ғузор, Чортоқ, Денов, Боғот, Янгибозор, Хўжайли, Беруний каби ҳудудий туманлар бўлимларида алоҳида ташаббускорлик кўрсатилиб, оилалар билан ишлашнинг ўзига хос янги услублари яратилди.

    Фото: «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази

    Фото: «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази

    Марказ Инновацион ривожланиш вазирлигининг молиявий кўмагида «Ўзбекистонда оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари» ҳамда «Демографик хавфсизлик жиҳатидан оилани мустаҳкамлаш муаммоларини тадқиқ этишнинг концептуал асослари» мавзусида фундаментал лойиҳалар доирасида илмий изланишлар олиб борди. Шунингдек, Хоразм, Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент ва Андижон вилоятларида оналар ва гўдаклар ўлими ҳолатлари сабабларини чуқур таҳлил қилиш ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан ўрганишлар олиб борилиб, «Ҳудудларда оналар ва гўдаклар ўлимининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар дастури» лойиҳаси ишлаб чиқилди ва ҳукуматга киритилди.

    Ўтган йили Марказ фаолиятида Ўзбекистонда оила институтини мустаҳкамлаш концепцияси ҳамда уни амалга ошириш юзасидан «Йўл харитаси»нинг ижросини таъминлаш устувор аҳамият касб этди. Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида ҳудудларда социологик сўровлар ўтказилиб, илмий-амалий тадқиқот ишлари олиб борилди ҳамда шу асосда замонавий намунали оила модели ишлаб чиқилди.

    Умуман, ўтган 2018 йил «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан кўплаб ишлар амалга оширилиб, муайян натижалар қўлга киритилди. Бу саъй-ҳаракатлар жорий йилда ҳам изчил давом эттирилиши анжуманда қайд этиб ўтилди.

    03.02.2019, 21:34   Изоҳ (0)   14850
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    4 февраль куни Тошкентнинг Қоратош ва Чорсу мавзеларида ичимлик суви ўчирилади

    03.02.2019, 21:31

    Фарғонада маҳалладошининг уйидаги вагончада маст ҳолда ухлаб қолган фуқаро иситиш печидан чиққан ёнғинда ҳалок бўлди

    03.02.2019, 21:05

    Ўзбекистонда хорижлик эксперт Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига маслаҳатчи бўлди

    03.02.2019, 20:50

    Ўзбекистон ИИВ терроризм моддаси бўйича судланган маҳкум Искандар Худайбергановнинг соғлиги ёмонлашгани ҳақидаги хабарларни рад этди

    03.02.2019, 20:36

    Бухоролик фермерларни шантаж қилган навоийлик аёл ва унинг таниши қўлга олинди

    03.02.2019, 20:21

    Ўзбекистон поездлари дунёнинг энг тезюрар поездлари рейтингидан жой олди

    03.02.2019, 20:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект таҳдид ёки молиявий рағбатдан кейин батафсилроқ жавоб бериши аниқланди

    Дунё | 7 август, 00:15

    Июнда Ўзбекистон дунё бўйича энг кўп олтин харид қилди

    Ўзбекистон | 6 август, 23:59

    Эфиопияда биринчи марта одам савдогарлари ўлим жазосига ҳукм қилинди

    Дунё | 6 август, 23:55

    Суперлига. 6 та гол киритилган баҳсда “Динамо” камбэк амалга ошириб, “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 6 август, 23:51

    Хитойда комадаги қиз университетга қабул қилинганлиги ҳақидаги хабарни эшитгач, ўзига келди 

    Дунё | 6 август, 23:41

    Зеленский Трамп билан тинчлик истиқболларини муҳокама қилди 

    Дунё | 6 август, 23:27

    Исроил бош вазири Ғазо секторидаги операция туфайли Бош штаб раҳбари билан келишмовчиликка борди

    Дунё | 6 август, 23:20

    Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида — FТ

    Дунё | 6 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.