2019 йилнинг 2 февраль куни Фарғона вилоятининг Тошлоқ тумани Қамчипуруш МФЙда яшовчи Ҳ.Х.нинг уйида жойлашган вагончада ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин уй эгалари томонидан ўчирилган ва ёнғин ўчириш вақтида Қамчипуруш МФЙда яшаган Ш.И.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин Ш.И.нинг вагонча ичида электр иситиш печини ёқиб, маст ҳолда ухлаб қолишидан келиб чиққанлиги аниқланган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)