Департамент ходимлари томонидан Тошкентда ўтказилган тезкор тадбирда йўл ҳаракатлари хавфсизлиги бошқармасида ишловчи танишлари ёрдамида чиройли авторақам ваъда қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Фуқаро М.А. фуқаро Д.М.нинг автомашинасига «01 717» давлат рақамини олиб бериш эвазига 800 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)