• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қўқонда собиқ ички ишлар идораси ходими бошчилигидаги жиноий гуруҳга нисбатан суд ҳукми чиқарилди

    Қўқон шаҳрида одамларни ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш билан қўрқитиб, ўзгаларнинг мулкини босқинчилик ва ўғирлик йўли билан талон-торож қилган жиноий гуруҳ қўлга олиниб, уларга нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Мадамин Олимов (исм-фамилияси ўзгартирилган) 2014 йилда ички ишлар идорасидан бўшатилганидан сўнг моддий бойлик орттириш мақсадида жиноий гуруҳ ташкил этиб, унга раҳбарлик қилиб келган. Ачинарлиси, у ўз туғишган укаси, Учкўприк туманида профилактика инспектори вазифасида ишлаб келаётган Ж. Олимовни ҳам бунга жалб этади. Улар А. Бакиматов, К. Аҳмедовлар билан олдиндан тил бириктириб, уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб, ўзганинг анча миқдордаги мулкини яширин равишда талон-торож қилиш ҳамда қурол билан ҳужум қилиб, босқинчилик каби бир қатор жиноятларни содир этган.
    А.Бакиматов 2017 йил 20 сентябрь куни таниши Д.Любимов ўзига тегишли Damas автомашинасини 6 минг 200 АҚШ долларига сотганидан хабар топиб, синфдоши М. Олимовга буни айтади. Мадамин ўз навбатида А.Бакиматовга укаси билан боғланиш ҳақида топшириқ бериб, Д.Любимовни уйга келтирмаслик чораларини кўриш вақтида ушбу пулларга эгалик қилишга ўзаро келишишган. Шундан сўнг А.Бакиматов Ж. Олимовга «ов» ҳақида қўнғироқ қилиб, бу ҳақда маълум қилган. Ж.Олимов синфдоши К.Аҳмедов билан биргаликда Қўқон шаҳрига бориб, Д.Любимовнинг уйидан пулларни олиб чиқиши ҳақида топшириқ беради.
    К.Аҳмедов Д.Любимовнинг уйига девор орқали ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ичидаги шкафдан 5 минг 800 АҚШ долларини яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган. Шундан сўнг К.Аҳмедов ўғирлик йўли орқали олиб чиқилган пулларни Ж. Олимовга берган. Ж.Олимов эса мазкур пулларни гуруҳ аъзолари ўртасида ўзаро тақсимлаб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
    Бундан ташқари, М. Олимов Қўқон шаҳридаги академик лицейда бирга ишловчи С.Холматов билан яқин муносабатларга киришиб, унинг Қўқон шаҳар Парпашабоф кўчасидаги уйида пул ва тилла тақинчоқлар борлигидан хабар топиб, уни қўлга киритиш бўйича жиноий режа тузган. Режага кўра, Мадамин 2018 йил 11 январь куни соат 09:00 ларда С.Холматовни ишга олиб кетиш баҳонаси билан унинг уйига келиб, уйда кекса Д.Мирсадиқованинг қолишлигига эришиб, С.Холматовни ишга олиб кетиб, бу ҳақда гуруҳ аъзоларига хабар берган.
    Шундан сўнг, Ж.Олимов шу куни соат 11:00 ларда К.Аҳмедов ва А.Бакиматов билан бирга темирйўл вокзали яқинида учрашиб, уларни ўзининг бошқарувидаги транспорт воситасида Қўқон шаҳар Пўстиндоз кўчасига олиб келган.
    К.Аҳмедов ва А.Бакиматов Д.Мирсадиқова яшаб келаётган уйга келишиб, атрофида ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилишганидан сўнг, ўзлари билан олиб келинган тиббиёт ниқобини юзларига тақиб, қўлларига қўлқоп кийиб, уйни очиқ турган дарвозаси орқали ҳовлига бостириб киришади. Д.Мирсадиқова турган хонага кириб, унинг оғзини ёпиб, бўйнидан бўғиб, ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, уй ошхонасидаги пичоқ билан қуролланиб, ўлдириш билан қўрқитиб, ундан пул ва тилла тақинчоқларни беришни талаб қилишган. 14 миллион 450 минг сўмлик мулкларни босқинчилик йўли билан талон-торож қилган.
    Мазкур жиноий гуруҳ қилмишлари олиб борилган суриштирув-тергов ҳаракатлари давомида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Фарғона вилоят бўлимининг ходимлари томонидан фош этилди.
    Жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди томонидан жиноят иши кўриб чиқилиб, жиноят учун жазо муқаррарлиги тамойилига риоя қилинган ҳолда, судланувчилар М. Олимов ва Ж. Олимовларга узил-кесил 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. К. Аҳмедов ва А. Бакиматовлар ҳам қилмишларига яраша жазога тортилди.

    01.02.2019, 20:51   Изоҳ (0)   84074
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда «01 717» авторақами эвазига 800 доллар олган шахс ушланди

    01.02.2019, 19:46

    Сурхондарё вилояти ҳокими Термизда тадқиқот маркази ва жоме масжиди қурилишини бориб кўрди

    01.02.2019, 19:33

    «Фарғона электр тармоқлари» раҳбари ва бош муҳандиси қўлга олинди

    01.02.2019, 19:20

    Одилхон қори Юнусхон ўғли Тошкентдаги «Хўжа Аламбардор» масжидига имом-хатиб этиб тайинланди

    01.02.2019, 19:07

    МАГАТЭ бош директори Ўзбекистонда АЭС қурилиши жараёнида техник ва эксперт ёрдамини кўрсатишга тайёрлигини билдирди

    01.02.2019, 18:54

    Наманганда фуқаро хотинининг бошига чойнак отиб, уни ўлдириб қўйди

    01.02.2019, 18:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мессининг соғлиғи ҳақида маълумот берилди

    Спорт | 4 август, 12:50

    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битт...

    Реклама | 4 август, 12:00

    “Тошкентга қайтишдан хурсандман”. Женнифер Лопес кутилаётган концерти, фарзандлари ва ушалмаган орзулари ҳақида

    Мусиқа | 4 август, 12:40

    Франция фаластинлик талаба сабабли ғазоликларни эвакуация қилишни тўхтатди

    Дунё | 4 август, 12:35

    “Онам вафот этганини Озод Шукуруллоевдан эшитганман”. Индира Мифтаҳова ортиқча вазн билан кураш ва фарзандсизлиги ҳақида

    Маданият | 4 август, 12:25

    АҚШнинг иккита атом сувости кемаси “Россия яқинига” етиб келди

    Дунё | 4 август, 12:10

    Ҳиндистон АҚШ босими сабаб Россия нефтидан воз кечса катта йўқотишга учрайди — Тhе Economic Times

    Дунё | 4 август, 11:56

    Майк Тайсон тарихдаги энг буюк боксчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 4 август, 11:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.