Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали энди меҳнат фаолиятини тасдиқлаш тўғрисидаги ва иш ҳақи миқдорини тасдиқлаш тўғрисидаги архив маълумотномаларини олиш мумкин. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
Жисмоний шахсларга хизматлар бепул тақдим этилади. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги уларнинг бажарилишини таъминлайди.
Сервис Вазирлар Маҳкамасининг 5.04.2012 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида»ги 101-сон қарорини бажариш мақсадида жорий этилди.
Хизматлардан фойдаланиш учун Ягона идентификация тизими (OneID) орқали ЯИДХПда авторизациядан ўтиш зарур.
Кўрсатилган ҳужжатлар, хусусан, пенсия тайинлаш чоғида талаб этилади.
Изоҳ (0)