31 январь, пайшанба куни футбол бўйича Испания Кубогининг 1/4 финали доирасида сўнгги жавоб учрашуви ўтказилади.
Унда Сантьяго Солари қўл остидаги Мадриднинг «Реал» клуби «Жирона» майдонига сафар қилади. Беллашув Тошкент вақти билан тунги соат 01:30 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа чорак финалининг биринчи баҳсида «Қироллик клуби» «Сантьяго Бернабеу» стадионида «Жирона» жамоасини 4:2 ҳисобида мағлуб этганди.
Ҳозиргача 3 та ярим финалчи номи маълум: «Валенсия», «Бетис» ва «Барселона».
Испания Кубоги
1/4 финал баҳслари
31 январь, пайшанба
«Жирона»—«Реал Мадрид» 01:30
Биринчи учрашув (2:4)Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)