Самарқандда бўлиб турган ЮНEСКО экспертлари шаҳарнинг тарихий қисмидаги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари масаласида архитектура ва қурилиш соҳасидаги маҳаллий мутахассислар билан фикр алмашди, деб ёзади «Новости Узбекистана».
ЮНEСКО экспертлари — Франция урбанизация институти халқаро алоқалар бўйича менеджер Эрик Хайбрехт ва Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни сақлаш бўйича халқаро кенгаш консультанти Кристина Иаманди Самарқанд мисолида маҳаллий мутахассисларни қурилиш ишлари, тарихий ҳудудлар реконструкцияси давомида маданий меросни сақлаш масаласидаги ЮНEСКО талаблари билан таништирди.
Улар ўз чиқишларида маданий мерос деганда нафақат меъморчилик ёдгорликлари, балки уларни ўраб турган иншоотлар, анъанавий турар-жойлар ва уларда истиқомат қилувчи одамларнинг яшаш тарзини ўзида мужассамлаштирувчи маҳаллалар ҳам кўзда тутилишини таъкидлади. Шунинг учун моддий маданият билан бир қаторда номоддий маданият ҳам қўриқлашга муҳтож.
Иамандининг сўзларига қараганда, ЮНEСКО шаҳар ландшафтини бошқаришни кўзда тутувчи ҳужжатни қабул қилган. Унда шаҳар тирик организм деб эътироф этилади. Шаҳар ривожланиши лозим, унинг тарихий қисми бунга тўсқинлик қилмаслиги керак. Бунга комплекс ёндашиш зарур.
ЮНEСКО экспертлари ўз миссиясини якунлаш учун икки ҳафтадан сўнг Самарқандга қайтишини маълум қилди.
Изоҳ (0)