Тожикистоннинг Дарвоз туманида тўққиз кишининг, жумладан беш нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси тафсилотлари ҳақида «Asia-Plus» хабар берди.
Ҳалокат 29 январь куни Душанбе—Каллаихумб—Хорог автойўлида Дарвоз тумани ҳудудида содир бўлган.
«Opel-Astra» ҳайдовчиси 50 ёшли Арабшо Қўқаниев бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт воситаси Панж дарёсига қулаган.
Ҳайдовчи тан жароҳатлари билан туман марказий касалхонасига ётқизилган.
Бироқ транспорт воситасининг қолган йўловчилари вафот этган.
Улар орасида — 1978 йилда туғилган Худододов Суҳроб Маҳмаднабиевич, 1975 йилда туғилган Маъзамова Бунафша Бўроновна, 1990 йилда туғилган Маъзамова Моҳина Бўроновна, 2013 йилда туғилган Абдуллазода Алижоний Орзу, 1982 йилда туғилган Жалолова Гуландом Саидраҳмоновна, 2013 йилда туғилган Давлатзода Абубакри Отамбег, 2013 йилда туғилган Давлатзода Нигинаи Отамбег, 2016 йилда туғилган Давлатзода Усмони Отамбег ҳамда 2015 йилда туғилган Давлатзода Умари Отамбег бор.Барча ҳалок бўлганлар Қурғовод қишлоғи аҳолиси саналади.Айни дамда ЙТҲ сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)