Ўзини муваққат президент деб эълон қилган Венесуэла мухолифати раҳбари Хуан Гуайдо 27 январь кунги жонли трансляция пайтида мамлакат аҳолисини яна тинч намойишларда иштирок этишга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Хабарда айтилишича, у одамларни ўз уйлари ва ишларини ташлаб, 30 январь, чоршанба куни ва 2 февраль, шанба куни режалаштирилган митингларда қатнашишга ундаган.
Шунингдек, ҳафта охирида Венесуэланинг ҳар бир бурчагида ва бутун дунё бўйлаб норозилик намойишлари ўтказишга чақирган.
Гуайдо Венесуэланинг амалдаги президенти этиб Николас Мадуронинг сайланиши қонунийлиги юзасидан баҳслашишда давом этмоқда.
Изоҳ (0)