Испанияда бир нафар киши қудуққа тушиб кетди. Бу ҳақда Europa Press агентлигига таяниб, Sputnik хабар берди.
Хабарда айтилишича, бу киши 26 январь куни ити билан сайр қилиш учун чиққан ва уйга қайтиб келмаган.
Қидирув натижасида 28 январь, душанба куни эрталаб унинг жасади қудуқда топилган.
Жасадни аниқлаган қутқарув хизмати ходимлари сўзларига кўра, ҳалок бўлган киши ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин.
Малагада Хулен исмли 2 ёшли болакай 13 январь куни ота-онаси билан сайр қилаётган вақтда шахтага тушиб кетган эди. Икки ҳафталик қутқарув ишларидан кейин 26 январь куни 71 метр чуқурликда қутқарувчилар боланинг жасадини топди.
Изоҳ (0)