Малдив оролларида барча сайёҳлик объектлари сувда дам олиш ва ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бериши текширилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Ороллар ҳукумати маҳаллий курортларда беш нафар хорижлик сайёҳ чўкиб кетганидан кейин текширувни бошлаган. Уларнинг орасида дайвинг билан шуғулланиш вақтида ҳалок бўлган 40 ёшли россиялик эркак ҳам бўлган. Расмийлар ўлимнинг сабаби ва бахтсиз ҳодисанинг қаерда юз берганини ошкор қилмаяпти.
Шунингдек, Мальдивда 84 ёшли чехиялик эркак ва 66 ёшли Жанубий кореялик сайёҳ эркак, асал ойини ўтказаётган филиппинлик жуфтлик ҳалок бўлган. Жуфтликнинг ўлимига Диффуши ороли яқинидаги кучли оқим сабаб бўлган. Мутассаддиларининг маълумотларига кўра, ўтган йили архипелагда 31 киши чўкиб кетган.
Бундан ташқари, йил бошидан буён Мальдив курортларида иккита ёнғин юз берган, хусусан, Флешенбел курортида етттита вилла ва ресторан ёниб кетган.
Изоҳ (0)