АҚШ президенти Дональд Трамп Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Конгрессда мамлакатдаги ҳолат ҳақида йиллик мурожаат билан чиқиш таклифини қабул қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Бу таклифни қабул қилиш мен учун шараф. Амалга оширилган ажойиб ишлар ҳақида ҳикоя қилишимиз ва янада кўпроғини уддасидан чиқиш устида ишлашимиз керак», — таъкидлади Трамп.
Мурожаат санаси 5 февралга белгиланган.
Маълумот учун, мазкур тадбир 29 январга мўлжалланган, бироқ АҚШдаги шатдаун муаммоси туфайли қолдирилганди.
Изоҳ (0)