Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларида, Тошкентдан 224 километр жануби-шарқда зилзила рўй берди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази маълум қилди.
Силкиниш 29 январь куни соат 11:16 да қайд этилган.
Унинг кучи Фарғонада 3, Наманган ва Андижонда 2 баллни ташкил этган.
Жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Изоҳ (0)