Бразилия жануби-шарқидаги металлургия саноати чиқиндилари оқизиладиган дамбанинг ўпирилиши қурбонлари сони 65 кишига етди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар берди.
Сўнгги маълумотларга кўра, бедарак йўқолганлар сони 292 кишини ташкил этмоқда. Маҳаллий аҳолининг яна 382 нафари тириклиги аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, металлургия саноати чиқиндиларидан иборат сувни ушлаб турган тўғон Брумадиню муниципалитетида 25 январь куни ёрилган. Яқин атрофда жойлашган уйлардаги аҳоли эвакуация қилинган, бир неча уйлар чиқинди сув оқими оқибатида вайрон бўлган.
Изоҳ (0)