Адлия вазирлиги томонидан товарларни экспорт ва импорт қилиш жараёнини соддалаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Шу муносабат билан тадбиркорлардан карантин, ветеринария, SES, стандарт, божхона идораларининг экспорт ва импортни расмийлаштирувига оид таклиф ва мулоҳазаларини билдириш сўралган.
Уларни жорий йил 2 февралига қадар Адлия вазирлигига, Telegram’даги @qonunchilikbot орқали юбориш сўралган.
Изоҳ (0)