Андижонда Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди, дея хабар беради Маданият вазирлиги матбуот хизмати.
Концерт дастури тарзида ташкил этилган хотира тадбири Андижон санъат коллежи ўқувчилари томонидан шаҳар 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида намойиш этилган.
Ботир Зокиров 1936 йилнинг 26 апрель куни таваллуд топган, унинг ижросидаги ўзбек композиторларининг романс ва қўшиқлари бутун дунёга машҳур. Унинг «Мафтун бўлдим», «Ёр, кел», «Раъно», «Газли кўҳликлари», «Сени эслайман», «Мажнун монологи», «Кечалар юлдуз санаб» сингари қушиқлар катта маҳорат билан ижро этилган. Ботир Зокиров турли тилларда хониш қила оладиган санъаткор эди.
Изоҳ (0)