Ичида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари бўлган автобус бузилиб қолганлиги сабабли йўлда қолиб кетган, дея хабар беради «Sputnik».
54 кишини Туркистон вилоятидан Екатеринбургга олиб ўтаётган транспорт воситаси техник носозлик сабабли жуда совуқ об-ҳаво ҳукмронлик қилаётган Петропавловск чегарасида тўхтаб қолган.
Батальон патруль полицияси бузилган автобусни кўрмаганида юпун кийинган одамлар музлаб қолиши мумкин эди. Полициячилар ҳайдовчига техник хизмат кўрсатиш устасини топишга ва эҳтиёт қисм сотиб олишга кўмак берган.
Йўловчилар автобусдаги носозлик бартараф этилгунга қадар вақтинча бошпанага жойлаштирилган.
Патруль хизмати тун-у кун автобус ёнида навбатчилик қилиб, унинг бус-бутун сақланишини назорат қилган. Эртаси куни таъмирланган автобус йўлида давом этган.
Изоҳ (0)