• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда «Ақлли тармоқлар» лойиҳаси тақдим этилди

    28 январь куни пойтахтнинг Hyatt Regency меҳмонхонасида тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, мутахассислари АҚШлик ишлаб чиқувчи ва инвесторлар билан Smart Grid + Wi-Fi 2.0 технологияси ва бошқа истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.

    Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

    Инновацион ривожланиш вазирлиги  Dreyfus Capital компанияси (АҚШ) билан ҳамкорликда Wi-Fi тизимига уланган сўнгги авлоддаги электр энергиясини тақсимланишини, истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг инновацион тизимини жорий этиш бўйича Smart Grid (смарт грид – ақлли тармоқлар) лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Истиқболда газ, сув ва иссиқлик таъминоти ҳисобини юритиш тизимларини жорий қилиш ҳам кўзда тутилган.

    Мамлакат иқтисодиётининг муваффақиятли ривожланиши энергетик комплекснинг барқарор ишлаши, истеъмолчиларнинг электр ва иссиқлик энергиясига эҳтиёжини қондиришга боғлиқ.

    Истеъмолчиларнинг электр энергиясига эҳтиёжини қондиришда энергияни бус-бутунлигича ишлаб чиқарувчидан истеъмолчигача етказиш жуда муҳим саналади.

    Жаҳон банкининг маълумотларига қараганда, Ўзбекистонда электр энергиясини узатиш ва тарқатиш жараёнида умумий йўқотишлар 20 фоиздан зиёдни ташкил этади – бу, масалан, Германиядаги худди шундай кўрсаткичлардан беш баробар кўпдир.

    Тадбирда соҳадаги вазирлик ва идоралари билан электр, газ ва сув таъминоти ҳисобини юритиш муаммолари муҳокама қилинди. Шунингдек, АҚШнинг Delta Energy & Communications, Inc. компанияси томонидан «Smart Grid ақлли тармоқ» лойиҳаси тақдимоти ўтказилди. Электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш тўғрисидаги маълумотларни йиғишда ахборот ва коммуникацион тармоқлардан фойдаланувчи мазкур замонавий тармоқ электр энергия ишлаб чиқариш ва тарқатишнинг самарадорлигини, ишончлилигини, иқтисодий фойдани оширади, соҳанинг барқарорлигини таъминлайди.

    АҚШнинг Delta Energy & Communications, Inc. компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган Smart Hub ускунаси кўп сонли манбалардан ахборотни тўплаб (ўлчов датчиклари, алоқа мосламалари ва ҳ.), юқори тезликда истеъмолчиларга узатиш имкониятига эга. Мазкур мосламани мавжуд трансформаторларга ўрнатиш таклиф этилмоқда. Тизим ишлаши учун истеъмолчилар уланиш нуқталарида Wi-Fi канали орқали ахборотни узатиш ва назорат қилиш имконини берувчи электр ўлчов асбоблари талаб этилади.

    Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати

    Бунда онлайн режимда узатилган ва истеъмол қилинган электр энергияси, газ, сув ҳажмлари, трансформаторлар ва электр тармоғининг бошқа коммутация ускуналарининг ишлаш кўрсаткичлари, юзага келаётган носозликлар ва тармоққа рухсатсиз уланишлар тўғрисида маълумотларни олиш мумкин бўлади.

    Шунингдек, техник йўқотишлар ҳажмини аниқлаш ва тармоқ ишини автоматик режимда оптималлаштириш, ускуна носозлигини ўз вақтида тезкор аниқлаш ва мазкур носозликларни бартараф этиш бўйича чораларни қўллаш, тармоққа рухсатсиз уланиш ҳолатларини тезкор аниқлаб, ваколатли органлар билан ҳамкорликда тегишли тартибда бундай ҳолатларни бартараф этиш имкониятларини беради.

    Ускуна табиий газ, совуқ ва иссиқ сув таъминоти ҳисобини юритиш ўлчовларидан ахборот олиш, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигини алоқа каналлари билан таъминлаш, интернет, телевидение, уяли алоқа хизматларини кўрсатиш имконини беради.

    Тизим, шунингдек, интернет тармоғига уланиш ва унинг тезлигини оширишга хизмат қилади. Pilot лойиҳани янги қурилган уй-жойларда амалга ошириш мумкин. Натижада, мазкур тизим «Ақлли шаҳар» концепциясини амалга ошириш учун асос бўлади.

    Лойиҳани амалга ошириш ҳақидаги қарор тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари билан музокаралардан сўнг қабул қилинади. Бунда лойиҳани  Dreyfus Capital ва Ardmore Capital (АҚШ) инвестиция компаниялари молиялаштиришга тайёргарлик билдирди.

    29.01.2019, 11:23   Изоҳ (0)   6221
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда алимент тўлашдан бўйин товлаган 7 кишига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

    29.01.2019, 11:03

    Тошкентда 2018 йилда 1 млрд сўмдан ортиқ тўлов эвазига 3840 дона дарахт кесилди

    29.01.2019, 10:45

    2009 йилда Амир Темур хиёбонидаги дарахтлар кесиб ташланган эди. Бу иш қонун доирасида қилинганмиди?

    29.01.2019, 10:27

    Тошкентда аёл ўзаро жанжал сабаб эрини пичоқлади

    29.01.2019, 09:32

    Евроиттифоқ Ўзбекистоннинг Бутунжаҳон савдо ташкилотига киришини қўллаб-қувватлаш учун 5 млн евро ажратади

    29.01.2019, 08:35

    Самарқандда Биринчи Президент ўқиган мактабда хотира тадбири ўтказилди

    29.01.2019, 08:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Босқинни ҳеч қачон тан олманг”. Озарбайжон президенти Украина яхлитлигини тиклаш бўйича тавсиялар берди

    Дунё | 20 июл, 13:10

    Украина Австралиядан Абрамс танкларининг дастлабки партиясини олди

    Дунё | 20 июл, 12:40

    Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво ҳарорати қанчага кўтарилиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 12:10

    Россияда Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали расмийси 6 йилга қамалди

    Дунё | 20 июл, 11:40

    Навоийни зарарли тутун қоплади (видео)

    Ўзбекистон | 20 июл, 11:10

    Дастин Порье фаолиятидаги сўнгги жангида Макс Ҳоллоуэйга ютқазди

    UFC | 20 июл, 10:30

    Саудия Арабистонининг “уйқудаги шаҳзода”си вафот этди

    Дунё | 20 июл, 10:30

    Месси пенальтисиз урилган голлар сони бўйича Роналдудан ўзиб кетди

    Футбол | 20 июл, 10:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.