• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нега супермаркетларда бўш токчалар бор эди ва Ўзбекистонда товарлар нархлари билан нима содир бўлмоқда?

    25 январь куни Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги пресс-холлида «Солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси ва иқтисодий самарадорлик имкониятлари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб ёзади Spot.

    Фото: Spot

    Фото: Spot

    Муҳокама қилинган масалалардан бири янги йилнинг дастлабки икки ҳафтасида ва баъзан бугунги кунда ҳам кузатилаётган етакчи супермаркетлардаги бўш токчалар бўлди.

    Молия вазирлиги Ғазначилик бошлиғи — вазир ўринбосари Дилшод Султонов фикрича, импорт маҳсулотлари ҳам (супермаркет токчаларидан) ғойиб бўлди.

    «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни четга суриб қўямиз — агар унинг дефицити ҚҚС билан боғлиқ бўлса, импорт қилинадиган товарлар божхона чегарасидан ўтиш даврида солиққа тортиладику. Агар товар нархида ҚҚС бўлган бўлса, унинг нархи тушиши керак эди. Мисол учун, мен 1 долларга кир ювиш кукунини импорт қилар эдим. ҚҚС тўлови амалга оширилгандан сўнг унинг қиймати 1,20 долларга кўтарилади. Устига ўзимнинг қўшимча 20 фоиз нархни қўяр ва бу миқдордан солиқнинг 5 фоизини тўлашим керак эди. Агар ушбу маҳсулотни чакана савдога топширсам, унинг қиймати 1,40 доллар бўлиши керак. Ҳисоб-китобларни кўриб чиқсангиз, шундай бўлиши керак», — дейди вазир ўринбосари.

    Дилшод Султонов сўзларига кўра, бироқ импорт қилинган маҳсулотлар ҳам йўқолди. Бунинг сабаби, импорт йўқлиги. Унинг (товар) ҳужжати йўқ, шунинг учун товарлар сотувга киритилмаяпти.

    Вазир ўринбосари шунингдек, маҳаллий етказиб берувчилар масаласига тўхталиб, «бу ерда ҳеч қандай муаммо йўқ», деб қайд этди:

    «Агар сиз устама нархни кўриб чиқсангиз, қўрқиб кетасиз. Мен сут, пишлоқ, творог ишлаб чиқарувчилари ва реклама агентликлари билан суҳбатлашдим. Чет элликлар агар бу устама нархларни кўрса, миллионлаб инвестиция киритади. Савдоларда — 20 фоиз, ишлаб чиқарувчилар — 17 фоиз. Лекин инсоф сари барака бўлиши керак», — деди Султонов.

    Унинг таъкидлашича, бозор бу нархларни кўтармоқда ва сутни 7 500—8 мингга сотиб оладиган одамлар ҳам бор. Бироқ, сутнинг асл баҳоси 2 700—3000 сўмни ташкил қилади.

    «3 ва 8 минг орасида катта фарқ бор. Мен буни яхши ёки ёмон деб айтмаяпман. Бу ҳамма учун яхши бўлсин. Мен бу билан бирор тадбиркорни ёмон демайман. Агар талаб мавжуд бўлса, улар сутни 8 минг сўмга ҳам 20 минг сўмга ҳам сотади. Агар талаб йўқ бўлса, даромадни камайтириш керак», — дея қайд этди Султонов.

    Шунингдек, у бир нечта корхоналарда ҳисоб-китобларни амалга оширганини айтиб ўтиб, «тўғри фойда бироз камаяди, лекин бу бозор иқтисодиётига келмоқда», дея таъкидлади.

    «5 минг сўмлик маҳсулот ўз ўзидан 9 минг сўм бўлиб қолмайди. Айтмоқчиманки, 3 минглик сут 8 минг бўлиб қолмоқда, албатта, қадоқлаш, пастеризация бор. Бироқ бу билан нарх 2,5 баробарга ошиши мумкин эмас», — деди Молия вазири ўринбосари.

    Буларнинг барчаси, унинг фикрича, тадбиркорлар бир йил ичида сотиб олган ускуна харажатини қоплашни хоҳлашида бўлиб, 100 минг долларга тенг, 10 йилгача хизмат қиладиган ускуна харажатини босқичма-босқич чиқариш мумкин.

    Бу саволга аниқлик киритиш учун нашр korzinka.uz асосчиси Зафар Ҳошимовга изоҳ бериш юзасидан мурожаат қилди:

    Зафар Ҳошимов, korzinka.uz супермаркетлари тармоғи асосчиси

    Импорт қилинадиган ва маҳаллий маҳсулотлар учун ҳисоб-фактураларни қилиш талаби доимо бўлган, олдин ва ҳозирда ҳам долзарбдир.

    Шунинг учун, етказиб беришдаги узилишларни ҳисоб-фактураларни ҳозирда тақдим этиш кераклиги, илгари бундай талаб бўлмаганлиги билан изоҳлаш нотўғри.

    Чакана савдо қоидаларига кўра, ҳар қандай товарлар қабул қилинганда, улар импорт қилинадиган ёки маҳаллий ишлаб чиқарилган бўлишидан қатъи назар, доимо товарнинг батафсил тавсифи акс этган сертификат ва ҳисоб-фактуралар талаб қилинар эди.

    Бундан ташқари, импорт қилинадиган товарларга нисбатан ҳар бир позицияга божхона декларациясининг нусхаси топширилар эди. Маҳсулотларни юрғизишни расмийлаштириш ва бошқариш бўйича Ўзбекистонда чакана савдо энг тартибга солинган бўлиб қолмоқда.

    Ҳисоб-фактурадаги ҚҚС миқдори ушбу қоидаларда муҳим аҳамият касб этмайди. Талабларда ҳеч нарса ўзгармади.

    Йил бошидан бери кузатилган етказиб беришдаги узилишлар билан боғлиқ масалани, етакчи чакана савдо тармоқларидан бирининг раҳбари сифатида ҳам маҳаллий, ҳам импорт қилинадиган маҳсулотларнинг қисқа муддат давомида бўлмаганини, товар етказиб берувчиларимизнинг катта қисми илгари ЙСТ тўловини амалга оширган савдо ва саноат корхоналари бўлганлигида деб изоҳлашим мумкин. ҚҚСга ўтиш жараёнида ҳар ким ўз харажатларини қайта ҳисоблаши, янги форматларни жорий қилган ҳолда ҳужжатларни қайта расмийлаштириши, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобни юритиш тизимини қайта ишлаши, янги ҚҚС талаблари билан шартномаларни янгилаш ва ҳ.к.ларни амалга ошириши керак бўлди.

    Бу бироз вақт талаб этди, лекин ҳозир мамнуният билан айтишим мумкинки, маҳаллий ва импорт қилинадиган товарларга қайта тўлдирилган токчалар сўзларимнинг исботидир.

    Чакана савдо тармоғи сифатида биз ўзимиз барча ассортиментларнинг 3 фоиздан кўп бўлмаган миқдорини импорт қиламиз. Бу товарларни етказиб беришда узилишлар бўлмади ва улар токчалардан ғойиб бўлмади.

    29.01.2019, 21:13   Изоҳ (0)   34588
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    1 февралдаги қиёмат қойимга муфтий муносабати, Ўзбекистондаги илк осма кўприк, Самарқандда гуллаган бодом дарахти ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    29.01.2019, 21:06

    Фарғонада туман ҳокимининг қабулига ёрдам сўраб келган, ногирон фарзандлари бор аёлга 3 хонали уй берилди

    29.01.2019, 20:55

    Инфографика: Ўзбекистон иккиламчи бозоридаги энг харидоргир автомобиль маркалари

    29.01.2019, 20:47

    Бир ҳафта давомида онлайн аукцион орқали 815 та автомобиль рақамлари сотилди

    29.01.2019, 20:40

    Андижонлик Шавкат, Миромон, Мирзиёларнинг отасига вилоят ҳокими Spark совға қилди

    29.01.2019, 20:27

    Тошкентга доимий прописка қилиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар яна иккитага кўпайди

    29.01.2019, 20:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда солиққа оид низоларни судгача ҳал қилиш тартиби соддалаштирилади

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:10

    АҚШ ҳарбий аэродромларни “робот бўрилар” ҳимоя қилмоқда (фото)

    Лайфстайл | 12 июл, 16:35

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси Lacetti’ни “дубинка” билан уриб қочиб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:20

    “Ювентус” Санчони ўз сафига қўшиб олиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 16:02

    Чинозда ўз опасини ўлдириб, 7 кун гилам ичида сақлаган укага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 12 июл, 16:00

    Lego “Трансформерлар”даги Саундвейв десептикон кўринишидаги янги конструкторни тақдим этди

    Қўзиқорин | 12 июл, 15:20

    Месси Левандовски билан ўртасидаги можарога ойдинлик киритди

    Спорт | 12 июл, 14:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.