«OLX Авто» хизмати 2018 йилнинг июлидан декабригача қандай автомашиналар кўпроқ харид қилинганини аниқлади, деб ёзади UZ24.
OLX эълонлар хизматининг маълумотларига кўра, Ўзбекистон иккиламчи бозорида Nexia машинасига талаб юқори бўлган. Иккинчи ўринда — Spark, учинчи ўринда — Lacetti.
Рейтинг 2018 йил июлдан декабргача тузилган битимлар сонига асосан тузилган.
Chevrolet маркали машиналар барча харидларнинг 60% улушига эга, иккинчи ўринда LADA (ВАЗ) — 14%, учинчи ўринда — Daewoo 10%.
Ҳозирги кунда OLX «Енгил автомашиналар» бўлимида 17 700 ортиқ эълон мавжуд. Сотувга қўйилган энг қиммат машина — нархи 405 минг ш.б. бўлган янги Lamborghini Urus I.
Изоҳ (0)