Тошкентга доимий прописка қилиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар яна иккитага кўпайди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Ҳукумат қарори билан Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.
Рўйхатда шу пайтгача 75 та ташкилот мавжуд эди.
Изоҳ (0)