Япониянинг 10 та компанияси почта орқали таркибида цианид бўлиши мумкинлиги тахмин қилинаётган оқ кукун солинган мактублар олди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Конвертлар Токио ва Осакадаги 7 та фармацевтика компанияси, битта озиқ-овқат фирмаси ва Mainichi Shimbun газетаси нашриётига юборилган. Уларнинг жўнатувчилари сифатида олдинроқ Токио метросида теракт уюштиргани учун қатл этилган «Аум Синрикё» раҳбари Секо Асахара ва сектанинг бошқа аъзолари қайд этилган.
Мактуб муаллифлари 22 февралга қадар биткоинларда 35 миллион Жанубий Корея вонини тўлашни талаб қилган. Акс ҳолда сианидли сохта медикаментлар тарқатиш билан таҳдид қилган.
Шунга ўхшаш хатлар ўтган йили ҳам Япония фармкомпанияларига юборилганди. Полиция ҳодиса юзасидан текширув бошлади.
Изоҳ (0)