Ҳиндистоннинг Мадхя-Прадеш штатида икки ёшли бола 20 метрли чуқурга тушиб кетди. Бу ҳақда Newsflare хабар берди.
Ҳодиса 27 январь куни юз берган. Бола чуқурнинг ёнида ўйнаб юрган вақтда унга тушиб кетган. Қутқарувчилар 45 дақиқадан кейин етиб келган. Улар чуқурнинг ёнидан унга параллель чуқур қазиган ва болани чиқариб олган.
Бола йиқилиш пайтида жароҳатланмаган. У қутқариб олингач, жароҳат олмаган бўлса ҳам, касалхонага олиб борилган ва бир неча соат шифокорлар назоратида бўлган.
Расмийлар чуқурни қазишга рухсат берилмаганини айтган. Ҳолат юзасидан текширув бошланган.
Изоҳ (0)