• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: Ташкилотларни алдаб, бир қизнинг номини булғаган шахсга қандай жазо бор?

    «Дарё» таҳририятига Самарқанд вилояти Ургут тумани «Бунёдкор» маҳалласида яшовчи фуқаро Моҳигул Махманазарова мурожаат қилди. Унинг сўзларига кўра, тумандаги Мирзақишлоқ маҳалласида яшовчи фуқаро Илҳомжон Актамов биринчи турмуш ўртоғи билан қонуний никоҳда бўла туриб, унга алдов йўли билан уйланиб олган. Қизиқ томони шундаки, Илҳом Актамов биринчи турмуш ўртоғидан қонуний ажрашмасдан туриб, иккинчи турмуш ўртоғи билан ҳам никоҳдан ўтган. Натижада унда иккита турмушида ҳам никоҳни қайд этувчи қонуний гувоҳнома пайдо бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Мазкур ҳолат юзасидан «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев журналистик суриштирув олиб бориб, бир кишига никоҳни қайд этувчи иккита гувоҳнома қандай берилганлигига ойдинлик киритишга ҳаракат қилди.

    2016 йилнинг ноябрь ойидан 2017 йилнинг январь ойига қадар маҳалладошимиз Олтин ака деган одам ота-онамнинг олдиларига мени келин қилиш мақсадида келишди. Ота-онам у кишига ўғли олдин уйланганлигидан хабардор эканлигини билганликлари учун мени ўғлига турмушга беришмаслигини кўп маротаба айтди. Бироқ шунга қарамай Олтин ака ўғлини қонуний ажралганлигини, мени келин қилиб олиб келса қонуний никоҳдан ўтказишларини айтишди. Орадан бир қанча муддат ўтгач мени янгам (келинойи) билан Ургут туман 1-сон ФҲДЁ бўлимига олиб келишди. Менга у ерда бир ходима оппоқ қоғозга қўл қўйдириб олди. 2017 йилнинг 3 февраль куни Илҳомжон Актамов билан никоҳимиз қонуний қайд этилиб, никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳномани олдик. Шундан сўнг мен бир ярим йил давомида Илҳом Актамов билан бирга яшадим.

    Моҳигул Махманазарова

    Маълум бўлишича, мавсумий иш билан шуғулланувчи Илҳомжон Актамовнинг биринчи турмуш ўртоғи ўзаро келишмовчилик сабаб кетиб қолган. Бироқ уларнинг никоҳига суд томонидан қонуний ажрим берилмаган. Бу орада унинг ота-онаси ўғлини уйлантириш пайида бўлиб, Моҳигул Махманазарованинг уйига совчиликка борган. Илҳомжон Актамов иккинчи турмушини ФҲДЁ орқали никоҳдан ўтказиш воқеасини қуйидагича сўзлаб берди.
    Иккинчи турмуш қураётганимда паспортим йўқолиб қолди. Мен Ургут туман ИИБга бориб янги паспорт олдим. Бироқ паспортимда никоҳим қад этилганлиги тўғрисида маълумотни киритмадим. Иккинчи маротаба уйланишим аниқ бўлганидан сўнг туман ФҲДЁ бўлимига бориб, никоҳдан ўтиш бўйича ариза топширдим. У ердагилар ҳам аввал уйланганманми ёки йўқлигини сўрашди. Мен уйланмаганман деб айтдим.

    Илҳомжон Актамов

    Илҳомжон Актамов. Фото: «Дарё»

    Илҳомжон Актамов. Фото: «Дарё»

    Янги паспорт олганингиздан сўнг нега никоҳ қайд этганлиги тўғрисидаги маълумотни киратмадингиз деган саволимизга Илҳомжон аввалига «эсимдан чиқиб кетибди» деб жавоб берди. Бир оздан сўнг яна шу саволимизга «паспорт алмашгандан кейин никоҳни қайд этиш бўйича маълумотни киритиш кераклигидан хабарим йўқ эди», деб жавоб берди. Аниқроғи, иккинчи турмушини ФҲДЁдан қандай қилиб ўтганлигини турли йўллар билан яширишга ҳаракат қилди. Қолаверса, никоҳни қайд этиш учун ФҲДЁга зарур бўлган барча ҳужжатларни куёв ва унинг отаси амалга оширганлигини, бироқ ўша ҳужжатни қай йўллар билан тўғрилаб келганлигини эслай олмаслигини билдирди. Қилмишини яшириш учун турли баҳоналар ўйлаб топди.

    Мазкур масала юзасидан Ургут туман 1-сон ФҲДЁ бўлими раҳбари Сайёра Турсунова билан учрашиб, ҳолат юзасидан фикрлари билан қизиқдик.

    Ушбу ҳолат биз учун кутилмаган ҳол бўлди. Илҳомжон Актамовнинг никоҳини қайд этиши лозим бўлган ҳужжатлари билан бўлимимиз инспектори Фариза Абдуллаева шуғулланган. Куёв қураётган никоҳи биринчи турмуш эканлигини билдириб, ҳатто туман «паспортстол»дан маълумотнома ҳам олиб келган. Айнан ушбу маълумотномага ишониб инспектор ҳужжатларни расмийлаштирган ва никоҳни қайд этувчи гувоҳнома тақдим этган

    Сайёра Турсунова, Ургут туман 1-сон ФҲДЁ бўлими раҳбари

    Ургут туман 1-сон ФҲДЁ бўлимида инспектор бўлиб ишлайдиган Фариза Абдуллаева бетоб бўлганлиги учун ишга келмаган экан. Шу боис у билан телефон орқали гаплашдик.
    Илҳомжон Актамов ва Моҳигул Махманазароваларнинг ҳужжатларини мен тўплаганман. Куёвнинг гапларига ишониб, у олиб келган маълумотнома асосида никоҳи биринчи марта қайд этилаётган экан деб ўйлаганман. Илҳомжон Актамовни ёлғон маълумот берса қонуний чора кўрилиши ҳақида ҳам огоҳлантиргандим. Аммо огоҳлантиришимга қарамасдан у менга ёлғон маълумотнома тақдим этган. Натижада қилган эътиборсизлигим сабабли туман ҳокимлиги томонидан жазога ҳам тортилдим.

    Фариза Абдуллаева

    Жорий йилнинг 4 январь куни Ургут туман ҳокимлигида туман прокурори, аппарат ходимлари ва ФҲДЁ бўлими ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда мазкур масала атрофлича муҳокама қилинган. Хусусан, туман 1-сон ФҲДЁ бўлимининг инспектори Фариза Абдуллаева ўзига юклатилган вазифани лозим даражада бажармасдан, ўз хизмт вазифаларига масъулиятсиз билан ёндашганлиги, яъни, Илҳомжон Актамовни муқаддам турмуш қурган ёки қурмаганлигини тўлиқ текширмаганлиги оқибатида мазкур қонун бузилиши ҳолатлари келиб чиққанлиги аниқланган. Йиғилишда ушбу ҳолатларни бошқа такрорланмаслиги учун ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан қараб, қонун бузилиш ҳолатига имкон яратганлиги учун Фариза Абдуллаевага нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилганлиги баён этилган.

    Қаловини топиб қор ёндирган Илҳомжон Актамов иккинчи турмуш ўртоғи билан қонуний ажрашиш йўлини топганлиги бизни ажаблантирди. Фуқаролик ишлари бўйича Тайлоқ туманлараро судининг судьяси С.Турсунов раислигида 2018 йилнинг 10 декабрь куни бўлиб ўтган суд қарорига кўра Илҳомжон Актамов ва Моҳигул Махманазароваларнинг никоҳи ҳақиқий эмас деб топилган. Бироқ Моҳигул Махманазарова мазкур суд бўлишидан 25 кун аввал, аниқроғи 2018 йилнинг 5 ноябрь куни ФИБ Тайлоқ туман судига ажралмаслиги тўғрисида ариза киритган. Суд Махманазарованинг ажралмаслиги тўғрисидаги аризасини инобатга олмай, Актамовнинг ажрашиш тўғрисидаги даъво аризасини қанотлантирган.

    Мен келин бўлиб тушганимдан сўнг хомиладор бўлдим. Аммо турмуш ўртоғим бу хабарни эшитиб «болани олдириш учун қанча пул керак бераман, бориб олдириб кел, мен сени бола учун эмас, иш учун олганман» деб болани олдиришга кўп мажбурлади. Лекин мен болани олдирмадим. Шу алфозда 8 ой давомида менга айни ҳолатимга тўғри келмайдиган, мумкин бўлмаган оғир ишларни қилдирди. Бола 8 ойлик бўлганида менга тамаки суғиртиришди. Бу оғир иш туфайли болам нобуд бўлди. Ота-онамнинг берган тарбияси сабаб бўлган воқеаларни уларга айтмадим. Аммо улар кейинроқ барча воқеадан хабар топишди. Мен шифохонадан уйга келгач бир-икки кун ётдим. Орадан ўн кун ўтар-ўтмас ҳовлидаги битта уйни бузиб, эрим мени ҳам чақириб ғиштларни ташиш керак деб ғишт ташиттирди. Бундан ташқари, ҳам далага олиб чиқиб эркакларга ҳам оғирлик қиладиган ишларни қилдиришди.

    Моҳигул Махманазарова

    Ўйлаймизки, Ургут туман хотин-қизлар қўмитаси Моҳигул Махманазаровани қўллаб-қувватлайди, туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар Илҳомжон Актамовнинг барчани алдаб, иккинчи турмушни қонунийлаштириб олганлиги, ўзининг ёлғонлари сабаб бир қизнинг номини булғаганлиги ва Моҳигул Махманазаровага нисбатан қилган ноҳақликларини атрофлича ўрганиб чиқади.

    29.01.2019, 16:54   Изоҳ (0)   49434
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Таълим соҳасидаги раҳбар аёллар тажриба алмашади

    29.01.2019, 16:43

    Ўзбекистон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларнинг нархлари эълон қилинди

    29.01.2019, 16:31

    Тошкентга доимий прописка қилиш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар яна иккитага кўпайди

    29.01.2019, 15:33

    Самарқандда сув қувури тешилиши оқибатида ичимлик суви исроф бўлмоқда

    29.01.2019, 14:56

    Ўзбекистонда товарлар экспорт-импорти жараёнини соддалаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда

    29.01.2019, 13:50

    Андижонда Ботир Зокиров хотирасига бағишланган кеча бўлиб ўтди

    29.01.2019, 12:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил Мисрга 35 миллиард долларлик табиий газ сотади

    Дунё | 7 август, 16:22

    Ўзбекистонда доллар курси уч кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

    Ўзбекистон | 7 август, 16:18

    “Ливерпуль” “ПСЖ” футболчиси учун 100 млн евро тўлашга тайёр

    Спорт | 7 август, 16:07

    Франция мемориал ёдгорлик ёнида сигарет тутатган эркакнинг фуқаролигини бекор қилди

    Дунё | 7 август, 16:05

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    Лайфстайл | 7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 7 август, 15:45

    Ўзбекистонда йил бошидан буён 1,8 минг ҳайдовчи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олди

    Ўзбекистон | 7 август, 15:13

    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди

    Реклама | 7 август, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.