Ўзбекистон Адлия вазирлиги 2018 йилдаги автотранспорт воситалари билан боғлиқ нотариал ҳаракатлар ҳақида маълумот берди.
2018 йилда 345 392 та автотранспорт воситаси олди-сотди қилинди. Бу эса 2017 йилга нисбатан 7 003 тага ёки 0,5 фоизга кам демакдир.
Нотариуслар фаолиятидаги автотранспорт воситалари олди-сотдиси билан боғлиқ 2018 йилда қайд этилган энг қизиқарли маълумотлардан бири Тошкент шаҳрида 1936 йилда ишлаб чиқарилган Mercedes-Benz автотранспорт воситаси сотилди.
2018 йил давомида автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқи билан нотариал идораларда 670 717 та ишончнома расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)