Ўзбекистон Марказий банки эсдалик тангаларнинг 30 январдан амалда бўладиган нархларини эълон қилди.
Унга кўра, битта олтин танга 13 700 000 сўм (ўтган ҳафтага нисбатан 300 минг сўм қимматроқ), битта кумуш танга эса — 265 000 сўм (ўтган ҳафтадан 10 минг сўмга қиммат) нархда сотилади.
Эсдалик тангаларни сотиш нархи Марказий банк томонидан ҳар ҳафтада камида бир марта миллий валютада белгиланади.
Изоҳ (0)