АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида аралаш жанг қоидалар бўйича Bellator 214 мусобақаси якунига етди.
Оғир вазн тоифасидаги финал жангида россиялик афсонавий Фёдор Емельяненко ва америкалик Райан Бейдер ғолиблик учун октагонга чиқди.
Беш раундга мўлжалланган чемпионлик жанги муддатидан аввал якунланди. Бейдер биринчи раунддаёқ афсонавий рақибини чап қўлда берган кучли зарбаси билан октагонга қулатди. Сўнгра кетма-кет зарбалардан сўнг ҳакам жангни тўхтатди. Натижада Бейдер икки карра жаҳон чемпионига айланди.
Маълумот учун, бу 42 ёшли Фёдор Емельяненко учун фаолиятидаги 6-мағлубият бўлди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)