• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухоронинг Эски шаҳрида реконструкция: Фуқаролар айвонлари бузилиб, дарахтлар кесилаётганидан норози

    Кўҳна Бухоронинг Эски шаҳар қисмидаги Мирзо Ғафур кўчасини кенгайтириш ишлари доирасида аҳоли хонадонларига туташ айвонлар бузиб, дарахтлар кесилмоқда. Хонадонлар сув ва электр тармоғидан узиб қўйилди.

    Салима Фаёзова хонадони.

    Салима Фаёзова хонадони.
    Фото: «Дарё»
    Шу йилнинг 21 январь куни тонг саҳарда ҳеч биримизни огоҳлантирмай, асоссиз равишда келиб, нотаниш одамлар реконструкция бошлаймиз, дея кўчабоши айвонларимизни, айримларнинг уйларини йиқитишди. Ҳовлимизни электр энергияси ва сув таъминотидан узиб қўйишди. Қайта созлаб беришни сўраганимизда «Буёғини ўзларингиз тўғрилаб оласизлар», деб эътибор ҳам қилишмади. Чолу кампир уйда ёлғиз яшаймиз. Қўлимиздан нима ҳам келарди. Қўни-қўшниларда ҳам аҳвол шу. «Ҳар ким ўзи созлайди»дан нарига ўтишмайди. Симёғочлардан симлар осилиб ётибди. Кўчанинг ўйдим-чўйдим қилиб ташлангани сув қувурларимизга ҳам шикаст етказган. Бир неча кундан буён хонадонларимизга сув кирмай қолган. Бизнинг ташвишларимиз-ку, майли, аммо ҳудудда жойлашган 42-сонли мактабгача таълим муассасаси ҳам жуда аянчли аҳволда.Мирзо Ғафур кўчаси фуқароси Салима ая Фаёзова

    42-MTM.

    42-MTM.
    Фото: «Дарё»
    Эрталаб, чамаси, соат олтиларда ўзини таништирмаган кишилар дарвозам тўсинига уланган айвонни бузиб ташлашди. Уйимга яқинроқ жойдаги дарахтларни ҳам кесишди. Ур-йиқитларига эътироз билдирган эдим, инобатга олишмади.Фуқаро Шуҳрат Ғаниев

    Фото: «Дарё»

    Фуқаролар мурожаати юзасидан Бухоро шаҳридаги Мирзо Ғафур кўчасига борганимизда кўчада реконструкция ишлари бошланганига гувоҳ бўлдик. Ҳақиқатан, кўчанинг ҳар икки томонида жойлашган хонадонлар олд қисми ковланган. Симёғочлардан симлар осилиб ётибди. Дарахтлар кесилган. Айрим хонадонларга кирувчи электр энергиясини ўтказувчи симлар узиб ташланган.

    Фото: «Дарё»

    Реконструкция жараёнида бирорта фуқаронинг яшаш уйи бузилмаган. Фақатгина, бир нечта хонадонларнинг дарвозахонасига туташ қилиб ноқонуний қурилган қўшимча айвонлар бартараф қилинган.

    Фото: «Дарё»
    Ноқонуний қурилишларни бузишдан олдин фуқароларга уларнинг қўшимча қурилишлари шаҳарсозлик норма ва қоидаларига мос келмаганлиги учун бузилиши юзасидан огоҳлантириш хатлари берилган. Айрим хонадон эгалари томонидан айвонлар ҳаддан зиёд ноқонуний кенгайтирилган. Оқибатда тор, эгри-бугри кўчалар ҳосил бўлган. Одамларнинг муносиб турмуш кечириши учун мутлақо шароит йўқ эди. Бу ҳолат эски шаҳар қиёфасига ярашмай турган эди. Иккинчи йилдирки, Бухоронинг Эски шаҳар қисмида жуда кенг кўламда бунёдкорлик ишлари бажарилмоқда. Ушбу реконструкция ва ободонлаштириш билан боғлиқ чора-тадбирлар ҳудуднинг замонавий кўринишини таъминлашга қаратилган.Қаҳрамон Дўстов, Бухоро шаҳар ҳокими ўринбосари

    Янги лотоклар.

    Янги лотоклар.
    Фото: «Дарё»
    Барча бино ва иншоотлар таъмирланади, жумладан, ҳудуддаги ўқув бинолари, мактабгача таълим муассасалари, ҳунармандлар расталаригача қайта қурилади.
    Айни пайтда Мирзо Ғафур кўчаси ҳудудидаги 800 метр узунликдаги йўл кенгайтирилиб, реконструкция қилинмоқда. Икки томонлама йўл қуришга тўсиқ бўлган ҳар қандай ноқонуний қурилма, айвонлар, шунингдек, дарахтлар олиб ташланди. Бунёдкорлик ишлари давомида кенг, текис автомобиль йўли, пиёдалар йўлаклари қуриладиИлҳом Мирзоев, «Бухоройўлсаноат» МЧЖ раҳбари

    42-MTM.

    42-MTM.
    Фото: «Дарё»
    Таъкидланишича, ҳудуддаги 42-сонли мактабгача таълим муассасаси маҳаллий бюджет маблағлари эвазига қайта қуриб, янги ва замонавий кўринишда фойдаланишга топширилади. Шунингдек, 15-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бунёдкорлик ишлари бошланган.
    Жорий йилнинг 21 январидан буён Мирзо Ғафур кўчасида кенг миқёсда реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Кўчада тунги ёритиш чироқлари ўрнатилади. Айтиш жоизки, ерости сув қувурларининг ўрнатилиши, симёғочларда янги электр симларининг уланиши, албатта, муҳандислик-коммуникация ишларини бажаришни талаб қилади. Бу ўз-ўзидан электр энергияси таъминотида қисқа узилишлар учрашини келтириб чиқариши табиий ҳол. Электр энергияси тизимида ички ва ташқи узилишлар содир бўлган хонадонларда ҳам созлаш ишлари якунланади. Бу ишлар бирорта фуқаро зиммасига ортиб қўйилмайди. Яқин кунларда аҳоли мутлақо замонавий кўринишдаги бунёдкорлик ишига гувоҳ бўлади.Абдулла Нуруллаев, Бухоро шаҳар электр тармоқлари корхонаси раҳбари

    Янги электр симлари ўтказилмоқда.

    Янги электр симлари ўтказилмоқда.
    Фото: «Дарё»

    Билдирилишича, Эски шаҳар бўйлаб ҳали мавжуд тарихий обидаларни таъмирдан чиқаришдан ташқари, кўчаларни кенгайтириш ва тиклаш ишлари давом этади.

    27.01.2019, 13:10   Изоҳ (0)   43192
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон иқтисодий эркинлик рейтингида 140-ўринни эгаллади

    27.01.2019, 11:58

    Фарғонада шаҳар-туман Халқ қабулхоналарига Cobalt автомобиллари топширилди (фото)

    27.01.2019, 11:52

    Халқ қабулхоналари фаолияти янгича асосда ташкил этилади

    27.01.2019, 11:00

    Uzbekistan Airways Москвага учаётган йўловчиларни огоҳлантирди

    27.01.2019, 10:40

    Шавкат Мирзиёев Австралия генерал-губернатори Питер Косгроувни табриклади

    27.01.2019, 08:55

    Наманганда мактабга ажратилган кўмирни уйига ташиётган хўжалик мудири ушланди

    27.01.2019, 08:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Конституциявий суди мамлакат бош вазирини вақтинча лавозимидан четлатди

    Дунё | 1 июл, 18:10

    Ўлим билан юзма-юз: оғир касалликларни енгиб ҳаётган қайтган Голливуд юлдузлари

    Кино | 1 июл, 18:01

    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

    Реклама | 1 июл, 18:00

    Сунъий йўлдош тасвирлари Эрон ядровий объектларида ишлар давом этаётганини кўрсатди (фото)

    Дунё | 1 июл, 17:45

    Туркиянинг депортация марказларидан 50 нафар аёл Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 1 июл, 17:35

    Гарвард университети яҳудий талабаларнинг фуқаролик ҳуқуқларини бузган — Оқ уй

    Дунё | 1 июл, 17:05

    Пеп Гвардиола ёзда “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 1 июл, 16:59

    Фарғонадаги портлаш: айбдорларга ҳукм ўқилди, қурбонлар оиласига товон пуллари белгиланди

    Ўзбекистон | 1 июл, 16:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.