Ўзбекистон Heritage Foundation тадқиқот институти (АҚШ) эълон қилган иқтисодий эркинлик рейтингида 140-ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.
Рўйхатга жами 180 давлат киритилган. Ўтган йилга нисбатан Ўзбекистон рейтингда 8 қаторга илгарилади.
Экспертлар қўшни давлатлардаги иқтисодий эркинлик борасида вазиятни юқорироқ баҳолади. Жумладан, Қозоғистон 59, Қирғизистон 79, Тожикистон эса 122-ўринда қайд этилган.
Бундан фақат Туркманистон мустасно: мамлакат 164-ўринни эгаллаган.
Мазкур рейтингдаги биринчи учликдан Гонконг, Сингапур ва Янги Зеландия ўрин олди.
Изоҳ (0)