Иқлим ўзгаришлари инсоният учун энг катта ҳавф ҳисобланади. Бу ҳақда БМТ Бош котиби Антониу Гутерреш Давосдаги жаҳон иқтосодиёт форумида айтди, деб ёзади «Лига Новости».
«Инсоният иқлим ўзгаришларига қарши курашда ютқазади», — дейди Гутерреш.
У иқлим, миграция ва бошқалар тобора бир-бирига боғланиб бораётгани, улар глобал муаммолар ҳисобланиб, етарлича ечим топилмаганлиги сабаб фалокатга олиб келишини айтган.
БМТ Бош котибининг таъкидлашича, глобаллашув жараёни инсон ҳаётига олиб келган барча ўзгаришлар билан бирга мамлакатлараро ва мамлакат ичида тенгсизлик даражасини кучайтирди. Тенгсизлик эса ўз навбатида низолар келиб чиқиш хавфини оширади.
Изоҳ (0)