25 январь, жума куни футбол бўйича Осиё Кубогининг чорак финал баҳслари доирасида куннинг биринчи ўйини бўлиб ўтди.
Унда Қатар терма жамоаси ярим финал йўлланмаси учун Жанубий Корея термасига қарши майдонга тушди ва кичик ҳисобда ғалаба қозонди (1:0).
Учрашувнинг 79-дақиқасида Қатар терма жамоаси ярим ҳимоячиси Абдулазиз Ҳатам ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди. Қатар шу тариқа ўз тарихида илк бор Осиё Кубоги ярим финалига чиқди.
Энди араблар мусобақанинг финал йўлланмаси учун БАА—Австралия жуфтлиги ғолиби билан кураш олиб боради.
Осиё Кубоги—2019
1/4 финал баҳслари
25 январь, жума
Жанубий Корея—Қатар 0:1
Гол: 0:1 — 79 Ҳатам.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)