25 январь, жума куни футбол бўйича Осиё Кубоги—2019 мусобақасининг 1/4 финал баҳсларидаги охирги учрашув якунига етди.
Унда мусобақа мезбони БАА терма жамоаси Австралияга қарши майдонга тушди.
Беллашувнинг 68-дақиқасида БАА термаси ҳужумчиси Али Мабҳут Австралия дарвозасини ишғол қилди ва ҳисобни очди (1:0). Ушбу гол учрашув якунига қадар сақланиб қолди ва араблар мусобақанинг 1/2 финал йўлланмасини қўлга киритди.
Энди улар мазкур босқичда Жанубий Кореяни 1:0 ҳисобида енгган Қатар терма жамоаси билан финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.
Осиё Кубоги—2019
1/4 финал баҳслари
25 январь, жума
БАА—Австралия 1:0
Гол: 1:0 — 68 Али Мабҳут.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)