• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Ўзбек стартапининг Исроилга саёҳати

    Исроилда бой нефть ёки олтин конлари мавжуд эмас, аммо турли фикрларга бой, ўз тажриба ва ютуқларини бошқалар билан баҳам кўришга тайёр турган инсонлар кўп. Дунё харитасида митти давлат сифатида ўрин топган бўлса-да, бағрикенг таддбиркорлик маданияти билан ном қозонган бу давлат бир неча йиллардан буён «ғоялар мамлакати» деб номланиб келинмоқда. Замонавий технологиялардан фойдаланиш учун яхшигина имкониятлар яратилгани ва Исроил ҳукуматининг стартаплар ва инновацияларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган сиёсати яхши самара бермоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳукумат ривожланиш ва инновацияларни жорий қилишга кўмаклашиш борасида мамлакатда энг улкан тадбирлардан бири бўлган Start Competition лойиҳасини амалга оширмоқда. Ушбу лойиҳада дунёнинг юзга яқин энг машҳур High Tech соҳаси сармоядорлари, трансмиллий ва венчур компаниялари қаторида эндигина ном қозониб келаётган стартаплар ҳам иштирок этмоқда.

    2018 йилда Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан ташкил этилган танловда ғолиб StartHaifa–2018 тадбирида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. «Дарё» ғолибнинг Исроилдаги саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилади.

    Хайфа

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Исроилда ҳақиқатга яқинроқ бўлган шундай бир мақол мавжуд: «Қуддус эътиқод қилади, Тель-Авив ҳордиқ чиқаради, Хайфа эса меҳнат қилади».

    Хайфа мамлакатнинг энг йирик денгиз дарвозаси ва темир йўл тармоқлари кесишган шаҳар бўлиш билан бир қаторда, Исроилнинг энг машҳур университетлари, MATAM бизнес парки, Intel, Apple, Elbit, Google, IBM, Microsoft, Yahoo, Philips каби кўплаб атоқли бизнес вакиллари офислари жой олган шаҳар ҳамдир. Шу боис технологиялар ва инновациялар борасида Хайфа энг юқори ўринлардан бирида турувчи географик нуқта ҳам саналади.

    StartHaifa–2018 — дунёнинг 15 мамлакатидан келган ғолиблар учун беш кунлик бой тажриба орттириш имконини берадиган ўқув машғулотлари ҳамдир. Ўқув курси жараёнида ғолиблар Хайфа экотизими, MATAM бизнес паркидаги ишбилармонлар билан учрашувлар, Исроилдаги энг йирик Рамбам клиникаси ва Technion университети билан танишиш имконияти ҳамдир.

    SX2018 тадбири қатнашчилари рўйхатида Аргентина, Бельгия, Греция, Исроил, Ҳиндистон, Таиланд, Филиппин, Франция, Украина, Уругвай, Мьянма ва Ўзбекистон каби давлатлардан келган иштирокчилар жой олди.

    CleanBox — ўзбекистонлик ғолиб

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўзбекистон номидан StartHaifa–2018 тадбирида ёш профессор олим Амир Обидов ўзининг CleanBox стартапи билан иштирок этди.

    Ихтирочиликка бўлган муҳаббатни Амир 90-йилларнинг бошларида автоуловларни олиб қочилишига тўсқинлик қилувчи сигнализасияни ихтиро қилган муҳандис отасидан юқтирди. Профессор Амир Обидов ҳаётининг 10 йиллик даврини Кореянинг Nanjina Tech университетида ўқиш, Gumi Electronics’да ишлаш ва Ахборот технологиялари илмий-тадқиқот институтида илм қилишга бағишлади.

    CleanBox — нанотехнологиялар асосига қурилган нанотизимли фильтр бўлиб, ушбу қурилма ёрдамида унча катта бўлмаган буюмларни (болалар ўйинчоқлари) стериллаш мумкин. CleanBox нафақат шифокорлар, ёш оналар ва гўзаллик салонида ишловчи ходимлар, балки ўз соғлиги ҳақида қайғурадиган ҳар бир инсон учун керакли қурилма.

    LOTUS Engineering нанотизимлари нанокристалл ва нанотолалалардан ташкил топган бўлиб, уларнинг бирламчи вазифаци атрофимиздаги муҳитни микроблардан сақлашга ёрдам беришдир.

    LOTUS Engineering фильтрлари ультрабинафша нурлар ёрдамида фаоллашади ва хавфли бактериялар ҳамда микроорганизмларнинг мембрана тўқималарини яксон қилади. Шу тариқа CleanBox сутэмизувчиларга зарарсиз бўлган ҳолда турли кўринишдаги вируслар ва микроорганизмларга қарши восита бўлиб хизмат қилади. Жанубий Корея тадқиқотчиларига кўра, CleanBox 99,9999 фоиз натижа берган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шунингдек, CleanBox учувчи органик моддалар — формальдегидлар, спирт, углеводородларни ҳам йўқ қилади ва, энг яхши тарафи, ёқимсиз ҳидни бартараф этади.

    Айни пайтда профессор Обидовнинг Тошкентда лабараторияси мавжуд бўлиб, LOTUS Engineering жамоаси хорижлик мутахассисслар билан янги ғоя ва лойиҳалар устида иш олиб бормоқда.

    Яқин кунларда LOTUS Engineering Чирчиқда иш бошлаб, ходимлари сонини оширишни ва лойиҳаларни тижоратлаштиришни мақсад қилиб қўйган.

    Technion — Исроил техника институти

    Нанолупа. Фото: «Дарё»

    Нанолупа. Фото: «Дарё»

    Исроилнинг энг қадимий ва машҳур олий ўқув юртларидан бири сифатида Technion дунё таълим муассасалари рейтингида биринчи юзталикка киради.

    Technion’да бўлғуси олимлар, муҳандислар, менежерлар, меъморлар ва шифокорлар таҳсил олади. Technion’да Исроилдаги йирик амалий фанлар тадқиқотлар маркази ҳисобланадиган Тадқиқот ва ривожланиш жамғармаси мавжуд.

    Ўзбекистонда Исроил тажрибасини қандай жорий этиш керак? Амир Обидов шарҳи

    - Амир, Исроилда сизга нималар ёқди, нималар ёдда қоладиган бўлди, нималарга аҳамият бердингиз?

    Амир Обидов: Аввало стартаплар учун яратилган кенг ва қулай имкониятлар мени ўзига ром қилди. Исроил университетларининг ўзида стартаплар ташкил этиш, реклама қилиш ва уларни тижорийлаштириш билан шуғулланадиган компаниялар мавжуд. Бошқача айтганда, университетлар муносиб лойиҳаларни излаб топиб, ҳаётга татбиқ этиш билан шуғулланади. Бундан ташқари, бу компаниялар бюрократик муаммоларга ечим топиш, стартап учун тижорий гуруҳлар, давлат манбаларидан ҳомий топиш билан ҳам шуғулланади. Бу эса стартапга фақат ўз лойиҳаси устида ишлаш, уни такомиллаштириш имконини беради, қолган масалалар бошқа муассасаларнинг муаммоасига айланади. Бу каби компаниялар Исроил ҳокимияти қошида фаолият юритади, улар стартапнинг университетдан ташқарида тижорий ривожланишида иш олиб боради. Бу эса Исроилда стартапларнинг кенг ривожланишига аҳамият билдирилишини англатади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Стартап-акселераторлар Ўзбекистонда етишмаётган яна бир жиҳатдир. Акселераторлар стартапга пул тикади, ўқитади ва у билан боғлиқ иккиламчи вазифаларни амалга оширади. Албатта, акселераторлар стартапнинг муваффақият қозонишидан маълум бир фоизларни қўлга киритади, аммо уларнинг стартапнинг кенг қулоч ёйишида ўрни ниҳоятда беқиёс.

    Исроилдаги стартаплар муҳитининг яна бир ижобий тарафи шундаки, мамлакатда кўплаб коворкинг марказлари мавжуд, улар стартаплар учун семинарлар, тақдимотлар, учрашувлар ўтказиш учун очиқ. Тақдимот, семинар ўтказиладиган муҳит ўта дўстона кайфиятда ўтади: спикерлар исталган пайти саволларга жавоб беришга ҳозиру нозир, уларнинг ўзлари саволлар билан кўпроқ мурожаат қилишни сўрайди. Бундай муҳит эса ўз-ўзидан янгиликлар жорий қилишга туртки беради.

    Бундай марказларда мен каби кўплаб профессорлар фаолият юритади, улар асосан ниманидир текшириш, пайванд қилиш, кашф этиш билан банд. Уларнинг асосий мақсади ниманидир тезроқ ниҳоясига етказиш ва пуллаш. Кореядаги устозим таъкидлаганидек, ҳар қандай кашфиёт энг аввало даромад, ўзгаларга қулайлик ва яратувчига руҳий қониқиш ҳиссини олиб келиши керак. Айнан шу нарсани исроилликлар яхшигина ўзлаштирган.Умуман олганда, жамоа аҳил, дунёқараши кенг ва қолиплардан ташқарида ўйлашга одатланган. Уларнинг аксар лойиҳалари Ғарбга кўз тиккан. Улардан ўрганадиган жиҳатлар шахсан мен учун бир талай.

    - Масалан?

    Амир: Теран фикрлаш. Олим инсон сифатида иккинчи даражали масалалар билан ишлаш, тижорат ҳақида ўйлаш мен учун мураккаб. Мен эндигина бу соҳага кириб келяпман. Ўзбекистонда стартапларга ёрдам берадиган марказлар етишмаётганини ҳис қилдим.

    - Исроил тажрибасини Ўзбекистонда қандай қилиб татбиқ қилса бўлади?

    Амир: Стартап — Ўзбекистон учун янги тушунча. Бу ҳодиса вақтинчаликдир. Аммо айни пайтда ўзгаришлар кетяпти. Инновацияни ривожлантириш вазирлиги ташкил этилди, коворкинг марказлари, кўплаб кўргазма ва семинарлар ташкил этилмоқда. Секин-аста биз ҳам муносиб даражага чиқа оламиз. StartHaifa каби анжуманларни республика миёсида ўтказиш фақат ва фақат ютуқ бўларди. Лойиҳада мен янги дўстлар орттирдим, Нобель мукофоти совриндори Ден Шехтман билан танишдим ва бир қатор чет эллик стартаплар асосчилари билан лойиҳаларни қандай ривожлантириш борасида фирк алмашдим.

    Албатта, маҳаллий стартап экотизимини ривожлантириш, маҳаллий ҳокимиятлар, университетлар қошида инвесторлар кўмагида стартап бизнесига ёрдам берадиган компанияларнинг филиалларини очиш ва уларнинг ривожига сармоя киритиш мақсадга мувофиқ бўлар эди ва бу мамлакатда етарлича бўлган салоҳиятли инсонлар билан келажакка дадил қадам ташлашни англатган бўлар эди.

    25.01.2019, 16:41   Изоҳ (0)   31494
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Стокгольмнинг XIX аср охиридаги телефон алоқаси

    22.01.2019, 06:45

    Ўғирланган маълумотларнинг тарихдаги энг йирик базаси аниқланди

    18.01.2019, 06:39

    Сеулда 5G мобил интернет тармоғига эга автобус пайдо бўлди

    17.01.2019, 09:17

    ОАВ: Apple компанияси AirPower қувватловчи станциясини ишлаб чиқаришни бошлади

    15.01.2019, 09:37

    Дуров Telegram Messenger LLP тугатилган тақдирда мулк ҳуқуқи Буюк Британияга ўтиши ҳақида огоҳлантирилди

    14.01.2019, 21:56

    CES-2019 кўргазмасида жўнатмаларни етказиб берувчи робот ит намойиш этилди (видео)

    11.01.2019, 23:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил зарбаларидан бир кечада камида 29 нафар фаластинлик, жумладан, 6 нафар бола ҳалок бўлди 

    Дунё | 13 июл, 16:15

    Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида дори воситаларига бозор эҳтиёжлари ўрганилиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 13 июл, 15:55

    Германия Украинага ёрдам бериш учун Patriot ракеталари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

    Дунё | 13 июл, 15:20

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.