2017 йилнинг сентябрь ойида Apple бир нечта қурилмаларни, масалан, iPhone, Apple Watch ва AirPod’ларни симсиз равишда зарядлаш имконини берувчи AirPower заряд станциясининг чиқарилиши ҳақида эълон қилганди. Бу ҳақда «Hi-tech» хабар берди.
Қи стандартидаги Иккита қурилмани зарядловчи ускуна аллақачон бозорга чиққан, лекин улар Apple Watch’ни заряд қила олмайди — соат стандартнинг мос келмайдиган талқини ёрдамида қувватланади.Apple ўз имкониятларини ҳаддан ортиқ юқори баҳолаган: эълон қилинганидан бир йил ўтиб, AirPower чиқмаган ва у ҳақидаги барча ҳаволалар компания сайтидан ўчирилган. Шундай бўлса-да Гонгконгнинг ChargerLAB Twitter-аккаунти қурилма тез орада дўкон пештахталарида пайдо бўлиши мумкинлигини маълум қилган.Маълумотларга кўра, AirPower’ни бозорга чиқиши кўплаб техник муаммолар сабабли тўхтатилган. 2018 йилнинг куз ойларида AirPower’ни ишлаб чиқариш 2019 йилнинг биринчи чорагида амалга оширилиши маълум қилинган.
Изоҳ (0)