• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12704.02
    • RUB162.43
    • EUR14871.33
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Хароб йўллар, газ пастлиги ва электр таъминотидаги узилишлар». Мўминободликлар нимадан норози?

    «Зарафшон» газетасида журналист Анвар Мустафоқуловнинг «Мўминободликлар нимадан норози?» сарлавҳали мақоласи чоп этилди. Мақолада Ургут тумани Мўмин­обод маҳалласи аҳолисини қийнаётган муаммолар тилга олинади. Қуйида мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: «Зарафшон» газетаси

    Фото: «Зарафшон» газетаси

    Давлат бошқарув идоралари раҳбарларининг сайёр қабули дейсизми, ҳокимлар иштирокидаги «Очиқ мулоқот» кўрсатувими, таҳририятимизга келаётган шикоятларми, уларнинг аксариятида кўтарилаётган муаммо бир бирини такрорлайди: хароб йўл, электр таъминотидаги узилиш, газ босими пастлиги... Бу эса мазкур соҳалар узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолганини англатади.

    Таҳририятимизга Ургут туманининг Мўмин­обод ва Мўминобод-2 маҳаллаларида яшовчи бир гуруҳ фуқародан келган шикоят хатида ҳам шу каби муаммолар тилга олинган.

    Жумладан, хатда шундай дейилади:

    «… Автомобиль йўллари бундан қирқ йил олдин қурилган бўлиб, бугунги кунда таъмирлашнинг иложи қолмаган. Атрофдаги бешта қишлоқда яшовчи 30 минг аҳоли учун қурилган электр тармоқлари – устунлар, симлар, трансформаторлар яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги учун чироқ тез-тез ўчиб туради. Қўшни қишлоқларда бу муаммолар ҳал этилган, аммо бизда муаммо – Мўминобод ва унинг атрофидаги Терак, Чумчуқли, Хўжабдол, Қатағон қишлоқлари учун оилавий поликлиника зарур, болалар боғчаси ҳам керак…»

    Масалани жойида ўрганиш учун Ургутга йўл олдик. Мўминобод маҳалласига борар эканмиз, йўлдаги бир ҳолат бизни ҳайрон қолдирди. Туман марказидан Мўминободга боришда Испанза қишлоғи орқали ўтиларкан. Испанза – қадимий, савдо-сотиқ ривожланган, аҳолисининг тадбиркорлиги билан азалдан ном қозонган қишлоқ. Ана шу қишлоқ йўлларини кўриб беихтиёр «Мўминободга етиб келибмиз» деган хаёлга бордик. Бизнингча, қишлоқ йўлининг бу ҳолатидан фақат маҳаллий ҳокимлик эмас, аҳоли ҳам уялиши керак. Ана шу ўй-хаёллар билан қишлоққа кириб келдик.

    Фото: «Зарафшон» газетаси

    Фото: «Зарафшон» газетаси

    «Электрик»ни чақириш осонмас...

    Бир вақтлар Мўминобод ва туман маркази оралиғи машинада 12 дақиқалик йўл бўлган экан. Биз эса ярим соатдан ортиқроқ вақт сарф­ладик.

    «Энг оғриқли муаммомиз ҳам ана шу йўлларнинг хароблиги.  Шукур, электр таъминоти сўнгги бир йилда яхшиланди. Аммо қиш келгач, турли авариялар кўпайиб кетади. Авария юзага келиб узилиш бўлгач, электрикни чақириш ҳам осон бўлмайди. Қатор қўнғироқлар, маҳалла аралашуви ва илтимослар билан мутахассис келгунича ярим кун ўтиб кетади. Қишлоғимиз тоғлар бағрида жойлашгани учун шамол кўп, салгина кучлироқ эсган шамол яна узилишларга сабаб бўлаверади», – дейди 73 ёшли Амир Ҳайдаров.

    «Бу муаммоларга аслида томошабин бўлиб турганимиз йўқ. Ҳашар қилиб 70 машина қум, тош тўккан вақтимиз ҳам бор. Қўлдан келгунча текислаймиз. Аҳолини ўз йўлларимизни обод қилишга чақирганимизда кўпчилик бу ишга бош қўшади. Электр ускуналарини эса ўзимизча таъмирлаш ёки авария ҳолатларини бартараф этишга, табиийки, ҳақимиз йўқ», – деди Мўминобод-2 маҳалласи раиси Ғайрат Аҳадов.

    Дарҳақиқат, маҳалладаги электр тармоқлари 40 йилдан буён таъмирланмаган. Сим­ёғочлар эскириб кетган. Трансформаторлар ҳам айнан мана шу сабаб билан тез-тез ишдан чиқаркан. Мазкур ҳолатни туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари Жуманиёз Арипов қуйидагича изоҳлади:

    «Бу муаммо фақат Мўминобод ёки Ургут туманига хос эмас. Кўп ҳудудларда электр тармоқлари эскириб кетган. Аммо кейинги йилларда тармоқлар янгиланмоқда. Эскирган ускуналар тез-тез авария ҳолатини юзага келтириши билан бир қаторда 15-30 фоизгача қувватнинг йўқотилишига сабаб бўлади. Ҳар йили ўртача 4—5 тадан трансформаторни янгилаяпмиз. 2018 йилда эса 6 та трансформатор янгиланиб, 30 километрлик симлар янгисига алмаштирилди. Мўминобод ҳудудида эскирган трансформаторларни жорий йилда янгилашни режалаштирганмиз».

    30 минг аҳолига битта ҚВП

    Ҳудудда қишлоқ врачлик пункти, ҳатто тез ёрдам хизмати ҳам бор экан. 6 нафар умумий амалиёт врачи, 20 патронаж ҳамшира фаолият кўрсатади. Аммо шароитлар етарли эмас, хоналарнинг айримлари таъмирталаб. Шунинг­дек, тор мутахассисларнинг йўқлиги, тиббий асбоб-ускуналар етишмаслиги сабаб аҳоли оилавий поликлиника сўрамоқда.

    «Йўлимизнинг аҳволини кўрдингиз. Қишлоқ врачлик пунктида мутахассислар бўлмагач, баъзан беморни шошилинч туман марказига олиб боришга тўғри келади. Агар ўзимизда оилавий поликлиника бўлса, барча замонавий тиббиёт ускуналари билан таъминланса, 30 минг аҳоли яшайдиган тўртта маҳалла учун ҳам қулай бўларди», – дейди маҳалла фаоли Файзи Каримов.

    Мазкур масалалар юзасидан Ургут тумани ҳокими М.Турдиевга мурожаат қилдик. Ҳоким барча муаммодан хабардор экан.

    «Ҳа, йўллар энг оғир муаммо бўлиб турибди. Узоқ йиллар давомида ортга сурилиб келаётган масала бу. Бир йил ичида барча йўлларни таъмирлашимиз қийин. Ҳар йили энг оғир йўлларни таъмирлаяпмиз. Биргина ўтган йил туманда 18 километр йўлни асфальт қилдик. Мўминободдаги қишлоқ оилавий поликлиникаси эса жорий йилда капитал реконструкция қилинади. Бу ҳақда қароримиз бор. Болалар боғчасини ташкил этиш масаласида шуни айтишим керакки, оилавий ва давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасаси очиш бўйича мўминободлик тадбиркорларнинг аризаси бор. Уларга шароит яратиб берамиз. Аҳолининг ҳеч бир шикоятини ноўрин деёлмаймиз, албатта. Навбати билан муаммоларни ҳал этамиз», – деди М.Турдиев.

    Мўминободликлар қанча солиқ тўлайди?

    Туман ҳокими суҳбат жараёнида Мўминободдаги сингари муаммоларни ҳал қилиш, ободонлаштириш, таъмирлаш ишларини бажариш маҳаллий бюджетга аҳолидан тушадиган солиқларга ҳам боғлиқлигини таъкидлади.

    Шу ўринда биз Мўминободдан бюджетга қанча солиқ келиб тушишига қизиқиб кўрдик. Туман давлат солиқ инспекциясига ана шу масала бўйича мурожаат қилдик. Аҳолининг неча фоизи ер-мулк солиғини ўз вақтида тўлаш-тўламаслигига ойдинлик киритишини сўрадик. Афсуски, орадан бир неча кун ўтиб ҳам мазкур идорадан ҳеч қандай маълумот ололмадик. Муҳими, туман ҳокими муаммоларга ечим топишга ваъда берди. Қолганини вақт кўрсатади.

    Лекин барибир Ургут туман давлат солиқ инспекциясидан саволимизга жавоб кутамиз.

    24.01.2019, 13:02   Изоҳ (0)   48191
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда жиноятчилик 2017 йилга нисбатан 32 фоизга камайди

    24.01.2019, 12:27

    Ўзбекистонда аҳоли ўртасида тушунмовчилик келтириб чиқарадиган диний материалларни тарқатиш тақиқланади

    24.01.2019, 12:24

    Фарғонада бир неча марта зўравонлик жиноятини содир этган шахсларга нисбатан ҳукм ўқилди

    24.01.2019, 10:52

    Ўзбекистонда енгил автомобиллар импорти икки баробарга ўсди

    24.01.2019, 10:42

    Ўзбекистонда чет эл юридик шахсларига крипто-биржалар фаолияти учун лицензия берилади

    24.01.2019, 09:25

    Ўзбекистонда Алишер Навоий жамғармаси тузилди

    24.01.2019, 08:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бастиан Швайнштайгер ва Ана Иванович тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашди

    Спорт | 23 июл, 17:55

    Туркиялик актриса Сила Туркўғлу дунёнинг энг гўзал аёли деб топилди

    Кино | 23 июл, 17:55

    Академик ва клиник стандартларга қатъий риоя қилинмоқда — Тиббиёт университети Ҳиндистон нашридаги мақолага муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 23 июл, 17:45

    “Нетаньяху геноцидда Гитлерни ортда қолдирди” — Эрдўғон

    Дунё | 23 июл, 17:30

    Президент мактабларига кириш имтиҳони натижалари эълон қилинди

    Ўзбекистон | 23 июл, 17:12

    Ўзбекистонда 3 мингдан зиёд қадимий тангалар ноқонуний олиб ўтилишининг олди олинди

    Ўзбекистон | 23 июл, 17:05

    “Жефф Безос бизни унаштирув билан табриклади”. Марям Тиллаева севган йигити қандай қилиб қўлини сўрагани ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 23 июл, 16:55

    Хитойлик хакерлар АҚШ ядро хавфсизлиги тизимига ҳужум қилди — Bloomberg

    Дунё | 23 июл, 16:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.