Uzbekistan Airways бу йил Тбилиси, Мюнхен ва Карачига парвозлар йўлга қўйишни режалаштирган, дея хабар беради компания матбуот хизмати.
Сўнгги уч ойда Миллий авиакомпания Бомбей, Владивосток ва Жиддага учта янги йўналиш очган.
Бундан ташқари мавжуд йўналишларга парвозлар сони сезиларли даражада ўсган. Хусусан энг талабгир Тошкент—Москва йўналишида парвозлар сони ҳафтасига 27 тага етган, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Термиз, Наманган ва Фарғонадан Россия пойтахтига амалга оширилган парвозлар билан ҳисоблаганда умумий 49 тани ташкил қилган.
Тошкентдан Сеул, Душанбе, Бишкек, Минск, Ростов-Дон, Остона ва Новосибирскга парвозлар сони ошган.
Энг машҳур йўналишлардан бири Истанбулга бир ҳафтада пойтахтдан 10 та ва Самарқанддан иккита рейс амалга оширилади.
Ўтган йил авиакомпания амалга оширган умумий рейслари сони 21 мингдан кўп.
Изоҳ (0)