2019 йилнинг 1 январидан республикадаги ҳар бир таълим муассасасидаги ходимларнинг касбий малака даражасини ва индивидуал касбий эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда ҳар беш йилда бир марта малака ошириши зарурлиги инобатга олиниб назорат қилиниши Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати томонидан маълум қилинган эди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги «Педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра педагог ходимларнинг малакасини ошириш давомийлиги уни ташкил этиш шаклларига ҳамда педагог ходимнинг касбий малака даражасини ва индивидуал касбий эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда буюртмачи томонидан белгиланадиган талабларга боғлиқ ҳолда аниқланиши айтиб ўтилган.
Шунингдек, энди педагог ходимлар 5 йилда камида бир марта малака ошириши шарт. Йўқса, маълум чоралар кўрилиши ва ҳатто касбдан четлатиш ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин.
Изоҳ (0)